Янги MacBook Pro ва AirPods 3 глобал сотувлар бошланганидан икки кун ўтиб Тошкентда пайдо бўлди – нархлар

Янги MacBook Pro ва AirPods 3 глобал сотувлар бошланганидан икки кун ўтиб Тошкентда пайдо бўлди – нархлар

18 октябрь куни Apple бир вақтнинг ўзида иккита юқори даражадаги янгиликни – 14 ва 16 дюймли дисплейли янгиланган MacBook Pro, шунингдек, AirPods қулоқчинларининг учинчи авлодини тақдим қилгани ҳақида хабар бергандик. 26 октябрь куни АҚШда ҳам, Европанинг бир қатор мамлакатларида ҳам янги маҳсулотларнинг сотуви бошланди.

Кеча, 28 октябрь куни янги маҳсулотларни Тошкент шаҳрида, хусусан, «Малика» савдо мажмуасида харид қилиш мумкин эди, деб хабар беради «Репост.уз» мухбири. Бироқ, янги маҳсулотларнинг нархи расмий нархлардан сезиларли даражада юқори белгиланган. Шундай қилиб, АҚШда расмий нархи 1999 доллар бўлган 14 дюймли MacBook Proʼнинг базавий модели Тошкентда ўртача 2700 доллар ва ундан кўпроққа (конфигурация ва дисплей диагоналига қараб) харид қилиш мумкин.

АҚШда расмий нархи 179 доллар бўлган AirPods 3 наушникларини Тошкентда ўртача 280 доллардан 300 долларгача бўлган нархда харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу стандарт AirPodsʼларнинг биринчи кенг кўламли янгиланиши бўлди – қурилма корпусининг «оёғи» калталашди ҳамда атроф-муҳит овози технологияси жорий қилинди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!