Янги «матнли бомба» Android ҳамда iOS’даги мессенжерларни «ўлдирмоқда»!

  •   DiMaX
  •  1292
  •  08.09.2020 15:01

Янги «матнли бомба» Android ҳамда iOS’даги мессенжерларни «ўлдирмоқда»!

Қурилмаларнинг иш фаолиятини бузувчи «матнли бомба»лар – муайян белгилар тизмалари ҳақида ёзганмиз. Худди шундай зиёнкор расмлар – Android’ни «ўлдирувчи» обойлар ҳам тарқалган ва уларнинг «жонли» видеосини улашганмиз.

ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

WABetaInfo нашрининг ёзишича, WhatsApp мессенжерини ишдан чиқарувчи шунақа белгилар жамланмаси тарқалган. Бу галги «матнли бомба» ҳам Android, ҳам iOS тизимида ишлаётган иловаларни бирдек «ўлдирмоқда».

Хавфли хабар шунчаки ғалати символларнинг бемаъни жамланмасига ўхшайди. Лекин уни WhatsApp орқали сизга юборишса тамом – мессенжер ўчиб қолади. Иловани қайта ёқаман десангиз – барибир у яна ўша белгиларни кўради ва яна ўчиб қолаверади.

ЎҚИНГ: Zoom ҳам, Skype ҳам керак эмас: WhatsApp’да энди 50 кишилик видеоконференция қила оласиз!

Мазкур киберҳужумга учраган WhatsApp’ни «ҳаётга қайтариш»нинг иккита усули бор:

  1. Қурилмангиздан WhatsApp иловасини ўчириб, уни олдинги ёзишмаларни синхронизация қилмасдан қайта ўрнатасиз. Бунда сизнинг олдин узишган барча чатларингиз ҳам йўқолади, лекин мессенжер жамоаси «матнли бомба» муаммосини бартараф этганидан сўнг чатларингизни «булутли» сервердан қайта тиклаб олсангиз бўлади.
  2. Компьютердаги WhatsApp версиясини очиб, ўша «матнли бомба» келган хабарни ўчириб ташлаш. Лекин бунинг учун ўша зиёнкор хабар келмасидан олдин компьютерингиз (ёки ноутбукингиз)га бу мессенжернинг десктоп версиясини ўрнатиб қўйган бўлишингиз лозим. Зеро, унда аккаунтингизга кириш учун смартфонингиздаги WhatsApp орқали тасдиқлаш талаб этилади; «матнли бомба» келганидан сўнг эса бунинг имкони қолмайди.

Булардан ташқари, шунчаки бир неча кун давомида WhatsApp’ни очмай туравериш ҳам мумкин. Мессенжер жамоаси бу орада «матнли бомба» муаммосини бартараф этувчи янгиланиш чиқарса, кейин иловани янгилаб, сўнг очсангиз – ҳаммаси жой-жойига тушиб кетади.

ЎҚИНГ: Мобил иловадан фойдаланиб, 3750 МБгача бонуслар олинг!