Янги Poco смартфони тери қопламга эга ва у атиги 100 доллар туради!

Янги Poco смартфони тери қопламга эга ва у атиги 100 доллар туради!

Xiaomi'нинг Poco бренди Ҳиндистонда ўзининг C50 сериясидаги янги ҳамёнбоп смартфони, Poco C55 моделини тақдим қилди. Гарчи бу ғирт бюджет смартфон бўлса ҳам, смартфон орқа томони худди премиум смартфонлардаги каби бўлганидек тери қопламга эга.

Poco ўзининг C55 смартфони MediaTek'нинг Helio G85 чипсети билан AnTuTu бенчмаркида 260,000+ баҳо олганлиги билан фахрланади. Компаниянинг таъкидлашича, бундай тоифадаги смартфонлар одатда AnTuTu'да зўрға 200,000+ балл олади.

Чипсет 1 гигагертли Arm Mali-G52 МC2 график картаси, 5 ГБ гача виртуал хотира билан кенгайтириш мумкин бўлган 4/6 ГБ оператив ва 64/128 ГБ доимий хотирага уланган бўлиб, у 10 Вт тезликда қувватланадиган 5000 мА/соат батареяда Android 12 га асосланган MIUI 13 операцион тизимида ишлайди.

Ташқи томондан смартфон 60 герц янгиланиш тезлигига эга бўлган 6.71 дюймли HD+ (720×1650) резолюциясидаги IPS LCD экран билан жиҳозланган ва у Panda Glass, ҳамда, бармоқ изларига сақланишини олдини оладиган олеофоб қоплама билан ҳимояланган. Ҳимоя ҳақида яна бир нарса: қурилма IP52 сертификатига эга.

Тасвирга олиш борасида Poco C55 смартфони 50 МП (ф/1.8) асосий орқа камераси ва портрет линза билан таъминланган. Олд томонда юқори марказида экран рамкасига бирлашиб кетган тирқишда 5 МП селфи камера жойлашган.

Алоқа томонда, қурилма иккилик SIM-картада 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Қўшимчасига, смартфон 3.5 миллиметрли наушник уяси ва орқа томонда жойлашган бармоқ изи сканерига эга. Бироқ NFC йўқ.

Poco C55 смартфони яшил, ҳаворанг ва қора рангларда қуйидаги нархда 28 февралдан Ҳиндистонда сотувга чиқарилади.

  • Poco C55 (4/64 ГБ) - 9499 рупия ёхуд 115 доллар;
  • Poco C55 (6/128 ГБ) - 10999 рупия ёхуд 133 доллар;

ЎҚИНГ: OnePlus ўзининг янги Concept смартфони тизер қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!