Янги Poco Х5 серияси глобал бозорга чиқарилди!

Янги Poco Х5 серияси глобал бозорга чиқарилди!

Xiaomi компанияси ўзининг янги Poco Х5 ва Poco Х5 Pro смартфонларини глобал бозорга тақдим қилди. Samsung'нинг Galaxy А23 ва М23 смартфонлари учун рақобатдошлик қиладиган смартфонлар нархига нисбатан яхшигина техник хусусиятларга эга.

Сериядаги бошланғич модел 7.98 қалинлик ва 189 грамм оғирликдаги Poco Х5 бўлиб, у 120 герц янгиланиш тезлиги ва FHD+ (2400×1080) резолюциядаги 1200 нит максимал ёруғликка чиқа оладиган 6.67 дюймли AMOLED DotDisplay экранга эга.

Смартфон "капоти ости"да Snapdragon 695 процессори, 6/8ГБ LPDDR4Х оператив ва 128/256 ГБ UFS 2.2 хотира (microSD билан кенгайтириш мумкин) ўрнатилган бўлиб, у қути ичида чиқадиган қувватловчи ёрдамида 33 Вт тезликда зарйдаланадиган 5000 мА/соат батареяда ишлайди.

Орқа томонда смартфон 48 МП асосий, 8 МП ултра-кенг ва 2 МП макро камералар билан жиҳозланган. Селфи ва юзни аниқлаш сканери учун 13 МП олд камера мавжуд. Смартфон Android 12'га асосланган MIUI 13 оперцион тизимида ишлайди.

Poco X5 Pro, шубҳасиз қатордаги "юлдуз" бўлиб, максимал ёруғлиги 900 нит эканлигини ҳисобга олмаса унинг экрани оддий базовий моделники билан бир хил. Бироқ ичкарида кучлироқ техник хусусиятларга эга: Snapdragon 778G чипсети, 6/8 ГБ LPDDR4Х оператив, ҳамда, 128/256 ГБ UFS 2.2 доимий хотира ва 67 Вт тезликда қувватланадиган 5000 мА/соат батарея. Айтиш керакки, ушбу модел Dolby Vision & Dolby Atmos, ҳамда, Х ўқ чизиқли моторга ҳам эга. Албатта, хотирани сиз 1 ТБ гача microSD карта билан кенгайтиришингиз мумкин.

Бундан ташқари, Pro модел камера борасида ҳам ўз номига мос ҳисобланади. Гарчи ёрдамчи камералар оддий моделники билан бир хил бўлсада, асосий камера 4К видео олиш имкинини берадиган 108 МП сенсор билан таъминланган. Селфи камераси эса 16 МП ва у ҳам Face Unlock хусусиятига эга. Оддий моделдан фарқли ўлароқ Poco X5 Pro Android 13'га асосланган MIUI 14 билан келади. 

Иккала моделларда ҳам экран қулфини биометрик очиш учун ён томонда бармоқ изини аниқлаш сканери бор. Қолаверса, қурилмаларда 3.5 миллиметрли наушник уяси, иккилик стерео динамиклар, NFC ва IR узатувчиси мавжуд. Алоқа борасида 5G қўллаб-қувватланади.

Poco Х5 яшил, ҳаворанг ва қора рангларда икки хотира вариантиларида қуйидагича нархда сотувга чиқарилади:

  • Poco Х5 5G - 6/128 - 249 доллар;
  • Poco Х5 5G - 8/256 - 299 доллар;

Poco X5 Pro эса сариқ, ҳаворанг ва қора рангларда икки хотира вариантиларида қуйидагича нархда сотувга чиқарилади:

  • Poco X5 Pro 5G - 6/128 - 299 доллар;
  • Poco X5 Pro 5G - 8/256 - 349 доллар; 

ЎҚИНГ: RGB LED чироғи янги Realme смартфонининг ўзига хос хусусияти бўлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!