Янги қонун махсус идорага интернет ёзишмаларни рухсатномасиз ўқиш ҳуқуқини бериши мумкин

Янги қонун махсус идорага интернет ёзишмаларни рухсатномасиз ўқиш ҳуқуқини бериши мумкин

“Digital Trends”нинг хабар беришича, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) 2017 йилда қабул қилиниши кутилаётган “Разведка ваколатлари тўғрисида”ги Қонун (“The Intelligence Authorization Act”) махсус идораларга Интернет тармоғи фойдаланувчиларининг электрон ёзишмаларини рухсатсиз ўқиш ваколатини беришидан умид қилмоқда.

Разведка қўмитаси томонидан тасдиқланган ушбу таклиф Сенат томонидан кўриб чиқилади. “Терроризм хавфи ҳамон юқори даражада сақланиб қолмоқда. Шунинг учун мамлакатимиз ва хорижда уюштириладиган ҳужумлар олдини олиш учун махсус хизматларга барча ресурсларни тақдим этишимиз керак”, дея баёнот берди Сенатнинг Разведка қўмитаси раиси ўринбосари Дайан Файнштейн.

Маълумот учун айтиб ўтамиз, бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида интернет тармоғи фойдаланувчилари сони 283.7 миллион нафарни ташкил этади. 2016 йил охирига келиб уларнинг сони 287 миллионга яқинлашиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!