Redmi 27 апрель куни янги смартфон тақдим қилади

Redmi 27 апрель куни янги смартфон тақдим қилади

Redmi бренди яқинда ўзининг янги ўйинбоп смартфони, шу билан биргаликда, унинг тақдимот санаси тўғрисида маълумотлар билан бўлишди.

ЎҚИНГ: Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини расман эълон қилди – уни шу ойдаёқ кўрамиз!

Геймерлар учун мўлжалланган  янги смартфоннинг расмий номи Redmi K40 Game Enhanced Version бўлади ва Redmi K40 сериясининг смартфонларидан бироз фарқ қилади.

Девайснинг ромида махсус триггерлар бўлиб, улар ўйин вақтида геймерларга қўшимча қулайликлар яратади. Қурилманинг камера дизайни ҳам бироз ўзгача. Орқа камера панели учта катта линзали камералардан иборат. Камера панелининг икки четида айланасимон LED чироғи бўлиб, ушбу чироқ ўйин режими ишга тушганда ёнади.

Ушбу режимни ёқиш учун, тепадаги триггер ёнгинасида жойлашган моддий тугмани босиш керак бўлади. Овозни бошқариш тугмалари қурилманинг чап томонида жойлашган.

Смартфоннинг тақдим этилишига бир ҳафта вақт бор. Унгача Redmi ушбу ўйинбоп смартфон ҳақида яна маълумотлар улашишини кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi тан олишга мажбур бўлди: Redmi’нинг янги смартфонларида «ишкал» бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!