Янги рекорд: йилнинг энг тезкор смартфони AnTuTu’да 356 918 балл тўплади!

  •   DiMaX
  •  2053
  •  14.04.2018 11:10

Янги рекорд: йилнинг энг тезкор смартфони AnTuTu’да 356 918 балл тўплади!

AnTuTu бенчмарки базасида текшириб кўрилган янги смартфон – Huawei’нинг ҳали расман тақдим этилмаган модели рекорд натижа намойиш этди. Бу қурилма нафақат юқори кўрсаткичларни намоён этган, балки 2018 йилнинг энг тезкор смартфони бўлиб чиққан!

Кузатувчиларнинг фикрича, бу – жорий йилнинг иккинчи ярмида тақдим этиладиган Mate 20 моделидир. Хитойлик техногигант унга ўзининг янги ишланмаси – Kirin 980 процессорини ўрнатаётир. У ҳозиргача бозорга тақдим этилган энг тезкор Snapdragon 845 чипсетидан ҳам ўзиб, рекорд даражада самарадорлик кўрсатган.

ЎҚИНГ: AnTuTu'да рекорд янгиланди: Huawei'нинг ошиғи олчи!

Huawei Mate 20 смартфони AnTuTu’да 356 918 балл билан рекордчига айланган; бунда, шубҳасиз, флагманга ўрнатилган Kirin 980 чипининг ҳиссаси катта. Ахир, ундаги 4 та ARM Cortex-A75 ҳисоблаш ядроларининг частота тезлиги 2,4 ГГц ва яна 4 та шундай ядроларнинг частота тезлиги 1,8 ГГц бўлади. Такомиллашган нейро-тармоқли модуллар ва илғор график-тасвирни қайта ишлайдиган Mali-G72 MP12 видео картаси ва LTE Category 18 алоқа модеми смартфоннинг тезкор ва ишончли фаолиятини таъминлайди.

Бугина эмас, Mate 20 флагмани ҳатто ҳозирда етакчи саналган – Snapdragon 845 базасидаги Samsung Galaxy S9 Plus моделидан нақ тўқсон минг очкога ўзиб кетган!

Яқинда ўзининг Huawei P20 моделларини тақдим этган хитойлик гигант энди асосий эътиборини шу Mate 20 флагманига қаратганини пайқаш қийин эмас.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 20'даги бир жиҳат Galaxy S9 ва iPhone X учун фантастика бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!