Янги йил олдидан Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари арзонлашди, совғалари ҳам бор!

  •   DiMaX
  •  2543
  •  16.12.2020 10:10

Янги йил олдидан Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари арзонлашди, совғалари ҳам бор!

Xiaomi компанияси ўзининг Россиядаги расмий онлайн дўконида «Янги йилга уй безаймиз» деб номланган акцияни эълон қилди. Унинг доирасида Xiaomi, Redmi ҳамда Poco брендлари остидаги бир қатор смартфонлар ва бошқа гаджетлар учун турли чегирмалар белгиланган.

ЎҚИНГ: Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Максимал миқдордаги – 4 минг рубллик чегирма компаниянинг Россия бозорига сўнгги кириб келган моделлари – Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro флагманлари учун белгиланган. Уларнинг нархлари аввалгидек 44 990 рублдан эмас, балки 40 990 рублдан бошланади.

Mi TV 4S 55 телевизорини акция доирасида 3 минг рублга арзон олиш мумкин. Redmi Note 9S, Note 9 ва Poco F2 Pro смартфонлари учун бўлса 2 минг рубллик чегирма кўзда тутилган.

ЎҚИНГ: Redmi гигант телевизор олганларга энг янги смартфонидан қўшиб беряпти!

Булардан ташқари, айрим моделлар харидорларига Xiaomi совғалар ҳам беряпти. Масалан, Redmi Note 8T сотиб олганларга 3 290 рубллик Mi Smart Band 5 ақлли билагузуги рамзий 1 рублга берилади. Redmi Note 9 моделини эса нафақат чегирмали нархда харид қилиш, балки у билан 2 890 рубллик Mi Body Composition Scale 2 тарозисини 1 рублга олиш ҳам мумкин.

Шунингдек, Xiaomi экотизимининг бошқа турли маҳсулотлари – робот-чангютгич, смарт-браслет, ўйинбоп монитор кабиларга ҳам чегирмалар бор. «Янги йилга уй безаймиз» акцияси 23 декабрь куни, Москва вақти билан соат 23:59 гача давом этади.

Демак, ҳозир Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!