Янги йилда оператор ҳаммага совға улашяпти!

  •   DiMaX
  •  1559
  •  26.12.2020 10:00

Янги йилда оператор ҳаммага совға улашяпти!

Beeline мобил оператори яқинда янги «ЗЎР» тариф режаларини чиқарган, куни кеча эса 31 декабргача 80% чегирма тақдим этган эди. Янги йил арафасида компания ўз абонентларига яна бир зўр янгиликни эълон қилди.

ЎҚИНГ: 2021 йил 31 январгача дўстингизни таклиф қилиб, биргаликда 1300 мегабайт олинг!

Компания расмий сайтидаги хабарда шундай дейилади:

2020 йилги саҳифани ёпиб, янгисини очишимизга жуда оз вақт қолди. Ўтаётган йил якунларини ва яқин келажакдаги режаларни сарҳисоб қилар эканмиз, ҳаётнинг кўплаб соҳаларида шиддатли ва шу билан бирга қизиқарли ишларга бой бўлган қийин йил бўлганини таъкидламоқчимиз.

2020 йил Beeline Uzbekistan учун осон бўлмади, аммо ишонч билан айтишимиз мумкинки, биз вақт талаблари ва фаолиятдаги қийинчиликларни енгдик. Ўтган йил давомида кўп ишлар қилинди, ҳали кўп ишлар қилиниши керак! Ва биз аллақачон бу йўналишдаги ишларни бошладик. Янги тарифлар, хизматлар, хизматларни такомиллаштириш ва бошқалар! Биз ўз абонентларимизни қадрлаймиз ва уларнинг оила аъзолари ва дўстлари билан доимо алоқада бўлишларини таъминлаш учун барча ишларни қилишда давом эттирмоқдамиз. Шунга қарамай, айниқса ҳозирда, ҳар доим интернет майдонида бўлиш жуда муҳим, чунки мамлакатда ва дунёдаги сўнгги воқеалардан хабардор бўлиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш бугунги кунда одатий ҳолга айланган.

Ҳар бир абонент ҳаётида смартфон ўчирилган ёки батареяси зарядсизланган, шунингдек, у ёки бу сабабга кўра, абонент уяли алоқа тармоғининг қамровидан ташқарида бўлиши мумкин, шу туфайли абонентга уланиш имконияти бўлмайди. Натижада, оилавий тадбирни ёки иш юзасидан муҳим музокараларини ўтказиб юбориш хавфи мавжуд.

Биз ҳар бир қўнғироқ қанчалик муҳимлигини тушунамиз ва шунинг учун Янги йил байрамида ёқимли совға орқали абонентларимизни хурсанд қилишга қарор қилдик. Биз хушхабарни баҳам кўришга шошилмоқдамиз: 2021 йил 4 январдан бошлаб «Хабардор бўл» хизмати барча Beeline компанияси абонентлари учун тариф режалари доирасида алоҳида тўлов олинмасдан тақдим этилади!

Эслатиб ўтамиз, «Хабардор бўл» хизмати – бу абонентга телефон зарядсизланганда ёки тармоқ қамровидан чиққанда, кирувчи қўнғироқлар тўғрисида SMS орқали хабар берадиган хизматдир. Хизмат абонентларга кириш қўнғироғига жавоб бера олмаган бўлсангиз, ким ва қачон сиз билан боғланмоқчи бўлганлиги тўғрисида тўлиқ маълумотни ўз вақтида олиш учун қўшимча қулайликни назарда тутади.

Хизматни ёқиш учун *110*051# қўнғироқни териш кифоя.

«Хабардор бўл» хизмати билан сиз битта ҳам муҳим қўнғироқни ўтказиб юбормайсиз!

ЎҚИНГ: Ҳисобни тўлдиринг ва интернет учун ГБга эга бўлинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!