Янги йилда янги тезлик!

Янги йилда янги тезлик!

Xiaomi Mi 10 флагман линейкаси доирасидаги камида иккита смартфон — Xiaomi Mi 10 ва Xiaomi Mi 10 Pro — устида ишламоқда. Ушбу икки гаджет хитойлик смартфонсознинг ақлли мобил қурилмалари орасида энг тез қувватланиш имконига эга бўлиши кутилмоқда. Ишончли инсайдерлардан бирининг маълум қилишича, Mi 10 Pro 35 дақиқада тўлиқ қувват олади.Mi 10 оиласининг энг юқори вакили 50 ватт тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди ҳамда симсиз усул билан ҳам тезкор қувватлана олади (бироқ симсиз зарядланиш тезлиги ҳозирча расман маълум қилингани йўқ) олади.

Инсайдернинг яна таъкидлашича, 2020 йилнинг иккинчи ярмида Xiaomi 50 ваттли симсиз зарядланиш ечимини тақдим қилиши ҳам мумкин!

Бу йил Хитойнинг сертификатлаш ташкилоти томонидан 66 ваттли қувватлагич сертификатланганди, бироқ Xiaomi муҳандислари бу технологияни Mi 10 Pro'га жорий қилишга улгуришадими-йўқми буниси ҳозирча аниқ эмас.

Маълумот учун, айни дамда Oppo Reno Ace дунёдаги энг тез зарядланувчи смартфон бўлиб, унинг 65 ваттлик имконияти 4 000 мА/соатли аккумуляторга 28 дақиқада 100% қувватланиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Samsung тезкор ва симсиз қувватловчи чўнтак зарядлагичи устида ишламоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!