Ярим йил кўл тубида ётган бу смартфон ишлашда давом этди! (видео)

  •   DiMaX
  •  888
  •  10.03.2021 17:35

Ярим йил кўл тубида ётган бу смартфон ишлашда давом этди! (видео)

Сувдан ҳимояланган замонавий смартфонларнинг аксарияти IP68 стандартига мос келади. Унга кўра, қурилма 1 метргача бўлган чуқурликда ярим соатгача тура олади. Шунга қарамай, смартфонлар кўпинча сув билан боғлиқ бундан ҳам жиддий синовларга бардош бера олади, бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг бу каби кафолат беришига эҳтиёж йўқ, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

Сувдан ҳимояланиш даражаси қанчалик яхшилигига ярим йил Британия Колумбиясидаги Харрисон кўлининг тубида ётган iPhone 11 мисол бўла олади. Уни кўл остида тадқиқот ўтказган ғаввослар топиб олган.

Маълум бўлишича, сув остидан топилган iPhone деярли тўлиқ соз ҳолатда, фақат микрофони ва динамигида бироз муаммо бор. Натижада буни ҳазил деб ўйлашган ва смартфон ўз эгасига қайтарилган.

iPhone 11 қанча чуқурликда ётгани номаълум, бироқ видеодан кўриш мумкинки, у бир метрдан кўпроқ.

Аввалроқ Huawei Mate 40 ва iPhone 12 смартфонларининг сув ўтказмаслик қобилияти кир ювиш машинасида «текшириб кўрилгани» тўғрисида хабар берган эдик.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)