Яширин кузатув ваҳимасидан буткул халос этувчи смартфон чиқди

  •   DiMaX
  •  1107
  •  17.08.2020 15:28

Яширин кузатув ваҳимасидан буткул халос этувчи смартфон чиқди

Хакерлар смартфоннинг турли датчиклари орқали фойдаланувчининг жойлашувини аниқлашлари, унинг микрофони ва камерасидан жосуслик мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Умуман, бу мавзуда ваҳимачилар сал ошириб юборишса-да, аслида уларнинг хавотирлари буткул асоссиз ҳам эмас.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Android Police ресурси шунақа – кузатув ваҳимасидан қийналаётганлар учун ишлаб чиқилган махсус смартфон ҳақида маълумот берган. PinePhone номли бу девайс Linux операцион тизими базасида ишлайди.

Мазкур смартфоннинг асосий ўзига хослиги шундаки, унинг очилувчи орқа қопқоғи остида олтита включател мавжуд. Уларнинг ҳар бири тегишлича смартфоннинг модеми, Wi-Fi, Bluetooth, микрофони, бош камера, олд камера ва ҳатто қулоқчин тирқишининг фаолиятини чеклаб қўяди. Натижада эса фойдаланувчи тегишли датчик орқали ўзини кимдир кузатиб юрмаганлигига максимал даражада ишонч ҳосил қила олади.

PinePhone’нинг биринчи ишга яроқли версияси жорий йилнинг бошидаёқ сотувга чиққан эди, дейилади хабарда. Ўшандан буён унинг турли Linux дистрибутивлари ўрнатилган бир неча варианти чиқарилиб улгурган.

ЎҚИНГ: Дўстона эслатма: биометрик маълумотлар билан телефонингизни ҳимоялаш унчалик ишончли эмас

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Samsung компанияси ўз смартфон ва планшетларида жосуслик дастури борлигини тан олган. Биз заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та русумдаги смартфон рўйхатини эълон ҳам қилганмиз, тағин iPhone’лардаги ўн бешта илова фойдаланувчиларни кузатиб келаётгани аниқланган.

Ҳаттоки айрим антивируслар ҳам смартфонда жосуслик қилишидан ташқари, сизни махфий кузатаётган ўнта фонарик иловаси бор. Facebook эса Android-смартфонларда ҳатто қўнғироқ ва SMS-хабарларни ҳам кузатаётганини тан олган, яна қандай жосуслик қилаётгани ҳақида расман ҳисобот берган!

Демак, бугунги кунда ўз шахсий маълумотларининг махфийлигини сақлайман, деган фойдаланувчи кўп нарсани эътиборга олиши керак экан. Зеро, Intel бош директори бўлган Энди Гроув айтганидек, «Ваҳимачиларгина омон қолишади». Жумладан, смартфон таъқибидан қутулиш йўлларини аввалроқ эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!