Яхши ишга кирмоқчимисиз?

Яхши ишга кирмоқчимисиз?

Ишга кирмоқчи бўлсангиз, сиздан резюме сўралади. Ўзингиз ҳақингиздаги ушбу ҳужжатнинг қанчалик дид билан яратилиши, шубҳасиз, иш берувчида сиз ҳақингизда маълум бир тасаввур ҳосил қилади. Агар резюмеингиз нафис дизайнли бўлса, нур устига нур бўлади. Ушбу мақолада сифатли резюме тайёрлашингизга хизмат қилувчи ўнта илова ҳақида сўз юритамиз.

Careeraddict блоги муаллифи сўзларига кўра, қуйидаги иловалар билан сиз резюмени анча яхши ёза ва танловнинг биринчи босқичидан ўтиб, суҳбатга таклиф этилиш имкониятингиз ошади.

1. Curriculum Vitae

Илова ресурсга тезлик билан, осон ва тушунарли меню орқали киришга имкон беради, тавсиялар беради ва тайёр материални тезлик билан ресурсга кўчиради, шу билан бир неча дақиқада замонавий резюме яратилади. Curriculum Vitae орқали шахсий маълумотларни, профилни, иш тажрибаси, тил бўйича маълумотлар ва қизиқишларингизни ўз ичига олган бўлимларни қўшишингиз ёки ўчиришингиз мумкин. Натижани SD-картада PDF форматида сақланг ва иш берувчи қоғоз нусхасини талаб қилганда, сиз уни бемалол чоп этиш имкониятига доимо эгасиз.

Платформа: Android
Нархи: бепул
Тили: инглиз тили

2. My-CV

Бу иловада сиз резюмени нолдан яратишингиз ёки тайёр PDF шаблонларидан бирини танлашингиз мумкин. Керакли бўлимларни тўлдиргандан сўнг, Дропбох билан ҳисоб қайдномангизни синхронлаштиринг ва у ерда ҳужжатдан нусха олинг. Ушбу иловада ҳақиқатан ноёб жиҳат шундаки, портфель учун ўз веб-сайтингизга, иш берувчилар учун эса ташриф картасига эга бўласиз. Бу сизга бутун дунёдаги мутахассислар билан мулоқот қилишда ёрдам беради.

Платформа: iOS
Нархи: бепул
Тили: инглиз тили

3. My CV Maker

Ушбу илова ёрдамида исталган вақтда аввалроқ яратилган резюмеларни очишингиз, маълумотларни таҳрирлашингиз ва ўзгартиришингиз мумкин. Сизга керакли барча фйнкциялар - сатрларни керакли маълумотлар билан тўлдириш, файлни PDF'да сақлаш илова орқали амалга ошади. Ушбу дастурнинг ажойиб томони шундаки, у сизга камерадан ёки галереядан расм кўчиришга имкон беради. Резюмега лойиҳаларингиз ёки ютуқларингизга эътиборни жалб қилиш учун баъзи визуал материалларни қўшмоқчи бўлсангиз, бу илова шундай имкониятни сизга тақдим этади.

Платформа: Android
Нархи: бепул
Тили: ҳозирча фақат инглиз тили

4. Mobile CV

Ушбу дастурни ишлаб чиқувчилар AppStore'да энг илғор деб таъкидлашади. Лойиҳани тез ва осон яратишга имкон берадиган содда ва замонавий дизайнни ҳисобга олган ҳолда, кўпчилик фойдаланувчилар ҳам бу таъдикдни маъқуллашади. Турли хил дастурлар учун резюмени таҳрирлашингиз ва нусхалашингиз ҳамда маълумотларни ЛинкедИн профили орқали импорт қилишингиз мумкин. Формат ва шаблонлар учун PDF, JPEG ва RTF каби созламалар мавжуд.

Платформа: iOS
Нархи: бепул
Тили: инглиз тили

5. Gro Your CV

Бу илова оддий резюме ёзиш учун эмас. Чунки бу илова сизнинг ижтимоий фаолиятингизни ҳисобга олади ва буни резюмеда бўлим шаклида жойлаштиришни таклиф қилади. Бу вазиятда сизда иккита вариант мавжуд. Биринчиси, агар сизда волонтёрлик тажрибаси бўлса, илова уни иш берувчилар севадиган ва қадрлайдиган кўникмаларга айлантиришга ёрдам беради. Иккинчиси, агар сиз ҳеч қачон кўнгилли бўлмаган бўлсангиз, лекин синаб кўришни хоҳласангиз, илова сизга бундай имкониятни қаердан қидириш кераклигини айтади.

Платформа: iOS
Нархи: бепул
Тили: инглиз тили

6. CV Library

Агар сиз ушбу илова билан таниш бўлсангиз, унда сиз аллақачон унинг ёрдами билан 140 000 та таклиф орасидан иш қидиришингиз ва уларга қандай жавоб беришингиз мумкинлигини яхши биласиз. Ушбу ажойиб дастурда сиз иш ҳақида билдирги қолдиришингиз, қидирувларни, вазифаларни ва хатларингизни сақлашингиз, резюмеларингизни Dropbox ёки Google Drive'га юклашингиз ва ўзингизни мутахассис сифатида самарали тарғиб қилувчи профессионал профиль яратишингиз мумкин.

Платформа: iOS, Android
Нархи: бепул
Тили: инглиз

7. CV Generator

Агар сизга дарҳол резюме керак бўлиб қолса ва уни излаётган бўлсангиз, у ҳолда ушбу илова сиз учун. Бу илова Facebook ёки LinkedIn'дан маълумотларни импорт қилишга имкон беради ва автоматик равишда керакли бўлимларни тўлдиради. Бундан ташқари, бу иловада ҳар бир резюме учун оригинал сарлавҳаларни яратувчи ажойиб восита мавжуд. Шунингдек, унда иловадан фойдаланиш бўйича кўрсатма берувчи маълумотлар саҳифаси бор.

Платформа: iOS
Нархи: 4. 65 доллар
Тили: инглиз тили

8. CV Builder

Иловада оддий фойдаланувчи интерфейси мавжуд бўлиб, у сизга манбани ишончли бошқариш ва исталган вақтда алмаштириш мумкин бўлган турли хил формат ва шаблонларни танлаш имконини беради. Контакт маълумотлари, фаолият мақсади, тажриба, билим, малака ва маълумот бўлимларини таҳрирлаш мумкин. Резюмени тугатгандан сўнг, уни PDF форматида сақланг ва агар хоҳласангиз почтага юборинг.

Платформа: Android
Нархи: бепул
Тили: инглиз тили

9. Резюме

AppStore таъкидлашича, бу рус тилида резюме яратиш имконини берувчи биринчи дастур. Сиз ҳар қандай резюмени яратишингиз, фотосуратлар қўшишингиз ҳамда турли хил шаблонлардан ва олдиндан кўриш функциясидан фойдаланишингиз мумкин. Файл PDF ёки HTML форматида сақланади, Dropbox ва iCloud'га юкланади, шунингдек электрон почтага юборилади.

Платформа: iOS
Нархи: бепул
Тили: рус тили

10. Удобное резюме

Ушбу иловадан фойдаланиб, сиз нафақат юқори сифатли ва қизиқарли резюмени яратишингиз, балки муносиб иш таклифини ҳам топишингиз мумкин. Созламалар ва интерфейс ҳар қандай Android фойдаланувчиси учун тушунарли. Илова рус тилида ишлайди. Унга яратувчилар томонидан қўшимча хат ёзиш функцияси ҳам қўшилган.

Платформа: Android
Нархи: бепул
Тили: рус тили

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!