"Биз бу тажрибани тўлиқ ўчириб қўйдик" - YouTube

Яқинда YouTube видеоларни 2160p (4К) сифатда кўриш имконини ўзининг Premium обунаси остига олаётгани ва бу синовда экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ҳайриятки, YouTube ўзининг расмий Twitter саҳифаларидан бирида видеоларни ушбу тажрибани тўлиқ тўхтатганини эълон қилди.

"Биз бу тажрибани тўлиқ ўчириб қўйдик. Томошабинлар энди Premium обунасиз ҳам 4К сифатдан фойдаланишлари мумкин." дейди ТеамYouTube.

YouTube 2010 йилдан бери 4К видеоларни қўллаб-қувватлайди, 2015 йилда эса ундан юқори резолюциялар, масалан, 2015 йилда 8К сифати ҳам қўшилган.

Google учун 4К сифатини Premium қилиш бегона эмас. Компания ўзининг Stadia булутли-ўйнаш платформасида фойдаланувчилардан ўйинларни 4К'да ўйнаш учун Stadia Pro обунасини талаб қилар эди, бироқ у тез орада ёпилади.

ЎҚИНГ: Энди YouTube'га ҳам юзернеймлар қўшилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!