YouTube иловаси видео резолюция созланмасини янгилади

YouTube иловаси видео резолюция созланмасини янгилади

YouTube бугунгача интернет тезлигига қараб видео резолюцияни ўзи автоматик белгилар эди. Энди эса видоэ сифати менюсидан фойдаланувчи тўрта: Авто, Юқори тасвир сифати, Трафикни тежаш ва Илғор танловларига эга бўлади. Автоматик режим аввалгидек ишлашни давом этадиган бўлса, Юқори тасвирли сифат режими кўп трафикни сарфлаган ҳолатда юқори сифатдаги видеоларни тақдим этади. Аниқ бўлишича, ушбу режимда видеолар 720p ва ундан юқорироқ бўлган резолюцияда тақдим этилади.

Олдинги видео созламалари

ЎҚИНГ: YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)

Жорий видео созламалари

Трафикни тежаш режимида эса видоэ резолюция сифати 480p гача тушади. Аммо интернет тезлиги барқарор бўлса видеолар 720p резолюцияда ҳам узатилиши мумкин.

Илғор менюсидан фойдаланувчи видео резолюция опцияларини топиши мумкин. Бу менюда ўрнатилинган созлама фақат жорий видео учун амал қилади. Бироқ, барча видеолар учун стандарт бўлган резолюцияни ҳам танлаш мумкин. Бунинг учун Созланмалар панелидан Видео сифати менюсига ўтиш керак бўлади. Стандарт режимни ҳам мобил алоқа ҳам Wi-Fi учун танлаш мумкин.

Видео резолюцияни ўзгартириш учун қўшимча амалларни бажариш зарурлиги сабаб, ушбу янгиланган созланмалар кўпчиликка ёқмаслиги мумкин. Бироқ YouTube бу ишни видео резолюцияни умуман тушунмайдиган фойдаланувчиларнинг трафикини тежаш учун амалга оширган.

Янги созлама ҳозирда YouTube платформасида мавжуд. Агар иловани охирги талқинига янгилаган бўлсангиз, ушбу созламалар иловада пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Google энди блогерлар насибасини ҳам қирқади (расмий видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.