YouTube Shorts учун ҳам монетизациясини тест қилмоқда

YouTube Shorts учун ҳам монетизациясини тест қилмоқда

YouTube ўзининг TikTok аналоги бўлган Shorts'да рекламаларни синашни бошлади, дея хабар бермоқда Bloomberg. Компания бош молия директорининг айтишича, қисқа видеоларни томоша қилиш анча оммалашган ва ҳозирда платформанинг бу қисми учун ҳам монетизация синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирда платформа иловаларни ўрнатиш рекламалари билан тажриба ўтказмоқда, реклама берувчилар натижалар яхши эканлигини маълум қилишган.

Google'га кўра, YouTube'нинг Shorts видеолари кунига 30 миллиард марта кўрилмоқда ва бу ўтган йилгига қараганда тўрт баробар кўпроқдир. Ўтган йили компания контент яратувчиларни ўзининг Shorts функсиясидан фойдаланишга жалб қилиш учун 100 миллион доллар ажратган эди ва оммабоп видеолар яратган ижодкорларга ойига 10 000 долларгача пул тўлашини эълон қилган эди.

Маълумот учун: YouTube'нинг Shorts хусусияти 2020 йилда ишга туширилган.

ЎҚИНГ: Google Play иловалар хавфсизлик бўлимини кўрсатади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!