YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  3808
  •  12.06.2020 14:00

YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

Яқиндагина биз Google компанияси YouTube сервисини рекламаларга тўлдириб ташламоқчи эканлиги ҳақида ёзгандик. Reddit фойдаланувчилари эса ундаги видеони рекламасиз томоша қилиш йўлини топишди.

ЎҚИНГ: YouTube’даги янги қулайликдан энди сиз ҳам фойдалана оласиз! (+видео)

YouTube тармоғидаги исталган бир лавҳани рекламасиз кўриш учун, браузернинг манзил қаторидаги «.com» қисмидан сўнг битта нуқта қўйиш кифоя экан!

Масалан, YouTube’даги видеонинг одатдаги ҳаволаси бунақа кўринишда бўлади:

https://www.youtube.com/watch?v=SRA8H_DJpng

Худди шу видеони рекламасиз кўриш учун манзилидаги «.com» қисмидан сўнг нуқта қўйилган кўриниши:

https://www.youtube.com./watch?v=SRA8H_DJpng

Айтиш керакки, бу усул фақат компьютер ва ноутбуклардаги браузерларда ишлайди, мобил қурилмаларда эса ҳаволанинг автоматик тўғриланиб қолади. Мазкур усулда нафақат керакли видеоролик бошланмасидан олдин кўрсатилувчи реклама лавҳаси, балки ролик ўртасидаги рекламалар ҳам олиб ташланади.

Ўзингиз синаб кўринг ва дўстларингизга ҳам ушбу қўлланма-мақолани улашинг!

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!