YouTube'дан россияликлар учун битта яхши, битта ёмон хабар

YouTube'дан россияликлар учун битта яхши, битта ёмон хабар

Alphabet'нинг Google компанияси Россия учун онлайн реклама сотишни тўхтатганини маълум қилди дея хабар бермоқда Reuters нашри.

Компаниянинг бу қарори қидирув, YouTube  ва бошқа платформалари учун ҳам амал қилади ва шуниси аниқки, дунёдаги энг кўп онлайн реклама сотувчисининг бу ҳаракатига Роскомнадзорнинг Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни акс эттирувчи рекламаларни кўрсатишни тўхтатишни талаб қилганлиги сабаб бўлган. 

"Фавқулодда вазиятлардан келиб чиқиб, биз Россияда Google рекламаларини тўхтатмоқдамиз", - дейилади компания баёнотида. "Вазият тез ривожланмоқда ва биз янгиланикларни ўз вақтида етказишда давом этамиз." 

Эндиликда россиялик YouTube фойдаланувчилари платформа видеоларида реклама кўрмайдилар шу билан бирга контент яратувчилар ҳам платформа монетизацияси ёрдамида реклама сотиш билан даромад қила олмайдилар. 

ЎҚИНГ: Россияликлар энди "тишланган олма" сотиб олишолмайди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!