Юбилей флагмани чиқиши олдидан Redmi K30 5G рекорд даражада арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  2320
  •  07.08.2020 13:43

Юбилей флагмани чиқиши олдидан Redmi K30 5G рекорд даражада арзонлашди!

«Хитойча Apple»нинг арзончи суббрендига мансуб Redmi K30 флагмани энг арзон 5G-смартфон сифатида тақдим этилган эди. Ушбу модел AnTuTu сервисининг июлдаги энг зўр ўрта нархли смартфонлар рейтингига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: 11 августда Redmi энг зўр флагманини тақдим этади!

Xiaomi компанияси юбилей флагманининг намойиши олдидан ўз юртида Redmi K30 5G девайсини арзонлаштирди. Ҳозир бу смартфон ўз тарихидаги рекорд даражада паст нархига тушди.

Redmi K30 моделининг тезкор/ички хотираси 6/64 гигабайтлик варианти дастлаб 349 доллардан сотилган бўлса, хитойликлар уни энди атиги 216 долларга олишлари мумкин! Смартфоннинг 6/128 гигабайтлигини бундан кейин 259 долларга, 8/256 гигабайтлигини бўлса 288 долларга олса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳамда Redmi K30 5G Extreme Edition моделлари сотувга чиққан.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

 ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!