«Бешни ташла!»: Vivo ҳам 5G-смартфон тақдимотига таклиф этяпти

Шанхай шаҳрида 26–28 июнь кунлари Mobile World Congress 2019 кўргазмаси бўлиб ўтади. Vivo унда ўзининг илк 5G-смартфонини намойиш этишини эълон қилади.

Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

Юқори сифатли ва катта ҳажмли битта фильмни 5G тармоғида бир сониядан (1 секунддан!) ҳам камроқ вақтда кўчириб олиш мумкин!

Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

China Mobile кенг халқ оммаси учун энг арзон 5G-смартфонни тайёрламоқда. Ўзиям унинг тақдимоти яқин – кейинги ойдаёқ бўлиб ўтади!

Lenovo тарихдаги энг қудратли процессорга эга илк 5G-ноутбукни тайёрлади!

Нархи 1000 доллардан ошадиган ушбу премиал ноутбукини Lenovo бир неча кундан кейин очиладиган Computex 2019 кўргазмасида расман намойиш этади.

«Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

Эрта-индин тижорий фойдаланишга топширилиши кутилаётган 5G-тармоқлар АҚШдаги об-ҳавони прогнозлаш тизимини ишдан чиқариши мумкин. Бу ҳақда Xabar.uz сайти хорижий нашрларга таяниб хабар бермоқда.

Huawei билан ҳамкорлик ҳақида «оғзидан гуллаб» қўйган мудофаа вазири ишидан ҳайдалди

АҚШ қарши чиққанига қарамасдан, Буюк Британия мамлакатда 5G тармоқларини яратиш учун Huawei билан ҳамкорлик қилмоқчи эди...

Жанубий Кореяда аллақачон чорак миллион аҳоли 5G’дан фойдаланмоқда

Жанубий Корея 5G тармоғи ишлаган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Аммо ҳозирча фақат пойтахт аҳолисигина энг тезкор тармоқдан фойдаланиш имкониятига эга – Сеулда фойдаланувчилар сони кундан кунга ўсиб бормоқда.

Президент “Huawei” компаниясининг Инновациялар марказида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида 25 апрель куни “Huawei” компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди.

Huawei’нинг шашти баланд: у «сунъий онг»ли, ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқди!

«Булутли» инфратузилма, «сунъий онг» ҳамда илғор тармоқлар ёрдамида бу машина йўналиш ҳақида, логистика ва йўл ҳаракати ҳолати хусусида маълумотлар олиб боради.

Энг катта ва тезкор флагман, аммо энг қиммати эмас: Galaxy S10 5G нархи аниқ бўлди!

Жанубий Корея нашрлари Galaxy S10 5G суперфлагманининг аниқ нархларини айтишди. У биринчи бўлиб ўз ватанида, 5 апрелда сотувга чиқади, 26 апрелда эса уни АҚШ бозорига ҳам тақдим этишади.

Galaxy A50 ўрта нархли бўлса-да, 5G тармоғида ишлай олади!

Exynos 9610 чипли Galaxy A50 бармоқ изи сканери экранига жойланади. Унинг асосий камераси 25, 8 ва 5 мегапикселлик учта, олд камераси эса 25 мегапикселлик якка модулдан иборат.

4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Март ойининг ўрталаридан бошлаб AT&T абонентлари 5G тармоғида 15 ГБ трафик учун 70 доллардан тўлашади. АҚШда LTE тармоғида интернетдан чексиз фойдаланиш ҳам тахминан шунча туради ўзи!

5G тармоғига назар: имкониятлар, муаммолар ва смартфонлар...

5G-модем ва процессорлар яратилган, улар базасидаги смартфонлар тақдим этилмоқда. Аммо бу борадаги маълумотлар тарқоқ, шу боис, биз умуман 5G тармоғи ҳақидаги маълумотларни лўнда шаклда жамладик...

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: 5G тармоғида ишлаётган Galaxy S10’ни «жонли» томоша қиламиз!

Куни кеча – 1 декабрь санасида Жанубий Кореяда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи дунёда илк бор тижорий фойдаланишга татбиқ этилди. Табиийки, Samsung шундай воқеани ўтказиб юбормаслиги аниқ эди...

Xiaomi Mi Mix 3 – ностандарт экранли, рекорд тезкор хотирали ва илк 5G-смартфон! (+«жонли» ва янги суратлар)

Mi Mix 3 илк 5G-смартфон эканлиги, слайдерли корпуси, рекорд даражадаги – 10 ГБлик «оперативка»си, ностандарт экрани ва махсус Xiao AI «ақлли» ёрдамчиси тугмачаси билан тенгсиз қурилма бўлаётир.

Илк 5G тижорат тармоғи унчалик ҳам ҳалол эмас экан

1 октябр куни Американинг Verizon оператори дунёдаги илк 5G тижорат тармоғини ишга туширгани ҳақда маълум қилганди

Энг муҳими миллий хавфсизлик: Австралия ҳам энди Huawei ва ZTE’га ишонмайди

Австралия ҳукумати ҳам хитойлик компанияларга қарши «бойкотга» қўшилди ва мамлакат мобил тармоқларида 5G’ни ривожлантиришда уларнинг иштирокини таъқиқлади.

Qualcomm "5G-смартфон" ишлаб чиқарувчи брендларни эълон қилди

Америкалик чипмейкер кеча 2019 йилда 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган смартфон брендларини расман маълум қилди.

UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

UZMOBILE миллий алоқа оператори Тошкентда ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда Pre5G технологиясини синовдан ўтказди. Мазкур лойиҳа 4G тармоқларида 5G технологиясидан фойдаланишни кўзда тутади.

5G стандартидаги рақамли келажакка тайёрмисиз?

Атрофимиздаги олам шиддат билан ўзгариб, фан-техника тараққий этиб бораётганига ҳар биримиз гувоҳмиз. Хусусан, ахборот технологияларининг такомиллашуви ҳаётимизга катта ўзгаришлар киритаётир. Масалан, ўзини-ўзи...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш