Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

Apple «раскладушка» айфон чиқармоқчи экани, аммо Samsung’дан чўчиётгани анча аввал маълум бўлган. Бултур эса у буклама iPhone учун Samsung’дан қайишқоқ дисплейлар сотиб ола бошлаган.

Ярим нархли камбағалбоп букламафон – Galaxy Fold Lite сурати чиқди

Оригинал Galaxy Fold’дан унинг фарқи – бош камераси учта эмас, балки икки модулли; ташқи дисплейи ҳам ихчам тасмача шаклида. Snapdragon 865 процессори ўрнатилса-да, у 5G тармоғида ишлай олмайди.

Apple буклама iPhone учун янгича – қайишқоқ аккумулятор тайёрлади!

Патентда қайишқоқ батареяли мобил қурилма тузилиши баён қилинган. Алоҳида бўлимда эса янгича аккумуляторнинг буклама дисплейга интеграцияланиши ҳам айтиб ўтилган.

Galaxy Z Flip кутилганидан арзон нархда тақдим этилди! (+видео)

Samsung вакили тақдимотда у ҳақда: «Сиз шишани эмас, балки физика қонунларини буклайсиз», дея дадил гапирган.

Samsung кутилмаганда «Оскар» тадбирида Galaxy Z Flip’ни намойиш этди! (+расмий видео)

10 февраль куни ўтган йилнинг энг зўр фильмларини тақдирловчи «Оскар» маросими бўлиб ўтди. Унда реклама берувчилар ўзларининг муҳим маҳсулотларини намойиш этишди.

Хитой регуляторида Xiaomi’нинг яна бир – Mi Mix Fold букламафони «қўлга тушди»!

Mi Mix Fold экранининг тирқишида қўшалоқ камера кўзга ташланади. Ундан смартфон «ёйиқ» бўлган ҳолатда ҳам, «ёпилган» ҳолатдаям фойдаланса бўлади – селфи учун бошқа камерага эҳтиёж йўқ.

Galaxy Z Flip букламафонининг нархи ҳақида хушхабар бор!

Samsung бунчалик арзон сота олиши учун Galaxy Z Flip’га ўтган йилги Snapdragon 855 процессорини ўрнатган. Уни 11 февралда, Galaxy S20 туркумидаги флагман смартфонлари билан бирга кўрсатишади.

11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Миш-мишларга таниқли инсайдер Ice Universe чек қўйди: унинг ёзишича, Galaxy Bloom – инновацион девайснинг шунчаки ишчи номи экан. Бозорга эса уни Samsung Galaxy Z Flip номи остида чиқаришади.

CES 2020: Дунёдаги илк ҳақиқий буклама планшетни хитойликлар намойиш этишди

Lenovo ThinkPad X1 Fold шу йилнинг иккинчи ярмидан, 2499 доллар нархида савдога қўйилади. Унинг жамланмасига кўтариб қўйилувчи тагликли чарм ғилоф, Mini Fold клавиатураси ҳамда стилус ҳам киради.

Samsung «раскладушка»сини илк «жонли» расмларда батафсил томоша қилинг!

Samsung худди Motorola RAZR сингари – тиккасига букланувчи «раскладушка»дан ташқари, ҳар икки томонга букилувчи смартфон ҳам тайёрламоқда.

Машҳур наркобароннинг акаси энг арзон букламафон тақдим этди ва Apple’ни яксон қилишга сўз берди!

Escobar Fold 1 диагоналига 7,8 дюймлик AMOLED-дисплейга эга. Full HD+ сифатида тасвир узатишга қодир экран ўртасидан букилади. Қўшимча экрани йўқлиги боисдан смартфондан кўра кўпроқ планшетга ўхшайди.

Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

Иккинчи букламафон Snapdragon X50 модемли Snapdragon 855 Plus процессори базасида ишлайди. Шунингдек, ташқи элементларида ҳам фарқлар бор – улар Galaxy Fold’га нисбатан такомиллаштирилган.

Motorola RAZR изидан: яна иккита хитойлик смартфонсоз «раскладушка» тайёрламоқда

Улардан биринчиси «раскладушка» тайёрлашни ҳатто Motorola’дан ҳам аввал бошлаган экан. Етакчи смартфонсоз эса қизиқ – ёйилганида ташқи дисплейи яширинадиган букламафон устида ишламоқда!

Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

Mate X 5G’нинг ушбу версияси Kirin 980 чипсетига таянади, у Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш 5G-модем – Balong 5000 чипи билан тўлдирилган.

Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эълон қилган расмий реклама постери унинг Samsung W20 5G модели эканини ва намойиш кунини ҳам кўрсатди.

Ярим йил кутилган смартфон айтилганидан нақ минг долларга қиммат нархда сотувга чиқяпти!

Бу – ҳали Хитойдаги нархи, глобал бозорда эса уни янада қиммат сотишлари аниқ!

Huawei энг инновацион смартфонини эртагаёқ, тағин ярим нархида сотувга чиқаряпти!

Арзонлаштирилган Mate X билан бирга, тўлақонли – энг янги Kirin 990 процессорли ва тўлиқ хотирали версияси ҳам чиқади. Уни ҳам дастлаб айтганидек 2563 эмас, балки арзонроқ – 1979 доллардан сотишади.

РАСМАН: Қайишқоқ дисплейли «раскладушка» – Motorola RAZR намойиш куни аниқ!

Тақдимот тадбири Лос-Анжелес шаҳрида, «An original unlike any other» («Бошқалардан фарқли оригинал») шиори остида ташкил этилади.

ВИДЕО: Huawei Mate X жамланмасида қандай ёқимли сюрпризлар бор?

Mate X расмий тақдимот пайтида Kirin 980 процессори базасига қурилган бўлса, ҳозир уни бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайдиган Kirin 990 5G чипсетига алмаштиришган.

Samsung’нинг янги смартфони икки ярим бараварга қиммат – салкам 5000 доллардан сотиляпти!

Шундай бўлса-да, ҳозирча дунёда тенги йўқ бўлган ушбу букламафонни биринчилар қаторида қўлга киритиш учун икки ярим баравар пул тўлашга тайёр харидорлар топилганига нима дейсиз?!.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш