Тақдимотидан олдин Galaxy Z Fold 3 ҳамда Z Flip 3 букламафонларини ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўринг!

Расмий намойиши арафасида Samsung’нинг ҳар иккала букламафони ишлаётган ҳолда «жонли» кўрсатилган видео тарқалди.

Galaxy Z Flip 3 расмий суратлари навбатдаги Galaxy Unpacked санасини фош этди

Ушбу «раскладушка»дан ташқари, Samsung шу тадбирда яна Galaxy Z Fold 3 букламафони, Wear OS тизимли Galaxy Watch 4 смарт-соати ҳамда Galaxy Buds 2 русумлиTWS-қулоқчинини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

Энг зўр букламафонда десктоп режими пайдо бўлди: Windows’дан қолишмайди! (+видео)

Mi Mix Fold десктоп режимида худди Windows каби интерфейсга эга: унда танланган иловалар ва созламаларни тезкор очиш учун «Пуск» менюсининг аналоги ҳам бор.

Xiaomi рақиби ҳали чиқмаган Snapdragon 888 Pro асосида флагман тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Ҳозирча бу чипсет ҳақида Qualcomm’нинг ўзи ҳам расман маълумот бергани йўқ. Аммо инсайдерлар шу процессор жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилажак флагман смартфонларда қўлланишини айтишмоқда.

Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Huawei расмий сайтида Mate 40 Pro ҳамда Mate X2 смартфонларининг 4G-версиялари пайдо бўлди. Уларнинг техник хусусиятлари стандарт моделлардан фарқ қилмайди – ўша Kirin 9000 чипи, фақат 5G-модулсиз.

Экрани ҳам букилиб, ҳам чўзилувчи илк смартфон – TCL Fold 'n' Roll намойиш этилди! (видео)

DragonHinge шарнири қурилмани букиш-ёйиш орқали дисплейнинг ўлчамини 6,87 ёки 8,85 дюймга келтириш имконини беради. Чўзиш механизми ёрдамида эса экраннинг ўлчамини 10 дюймлик қилиш мумкин.

Mi Mix Fold тақдим этилди: илк Xiaomi букламафони, суюқ линзали камерага эга биринчи смартфон! (+видео)

Одатда букламафонларда дисплей биринчи ўринда турарди, аммо Mi Mix Fold’нинг асосий фахри – унинг камерасидир!

Xiaomi’нинг илк букламафони – Mi Mix 4 «жонли» суратларда!

Xiaomi Mi Mix 4 орқа панели шишадан ишланган, бош камераси учта модулни ўз ичига олади ва корпуснинг орқа юзасидан сал бўртиб чиққан.

Букламафонбоп обойларни сифатли форматда юклаб олинг!

Ҳозирда фойдаланувчилар учун тўққиз вариантдаги обойлар мавжуд бўлиб, уларни тўлиқ ҳажмда тегишли ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин

Samsung ўзининг Galaxy Z Flip букламафонини Trade-in дастури доирасида атиги 200 доллардан сотяпти!

Trade-in дастури доирасида Galaxy Z Flip учун бундан камроқ чегирмалар ҳам бор; улар учун бошқа русумлардаги айрим Samsung, Apple ёки Google смартфонларини топшириш зарур бўлади.

Samsung яна битта премиал букламафон чиқарди – нарх ва жиҳатлари

Букламафонни Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватловчи AKG стереодинамиклари билан таъминлашган. Автономлиги учун 4500 мА/соатлик аккумулятор масъул – у 11 ваттлик симсиз қувватлана олади.

Samsung янги флагман букламафонини 4 ноябрда тақдим этяпти!

Samsung W21 5G номли бу смартфон Galaxy Z Fold 2 моделига ўхшайди. Техник жиҳатларига кўра ундан фарқ қилмаса-да, янги қурилма олдин қўлланмаган тилла рангли корпусда ҳам тақдим этилади.

Бу флагман смартфон сотувга чиқибоқ 200 долларга арзонлашди!

Шунингдек, компания ушбу гаджети учун 199 долларлик қўшимча кафолат таклиф этмоқда. Бунда нақ икки йил мобайнида смартфондаги барча механик ва тасодифий шикастларни у ўз ҳисобидан таъмирлаб беради.

Apple аллақачон буклама iPhone учун Samsung’га қайишқоқ дисплей буюртма қилди!

Буюртма қилинган дисплей ўз шаклига кўра Galaxy Z Fold 2 смартфонининг экранига ўхшаш. Шунга қараганда, Apple ўзида ҳам смартфон, ҳам планшет функцияларини бирлаштирувчи гибрид гаджет тайёрлаяпти.

Galaxy Z Flip 5G тақдим этилди: Snapdragon 865+ чипли илк Samsung смартфони! (+видео)

Samsung янги букламафонини икки хил – кулрнг ва бронза тусли корпусларда таклиф этади. Galaxy Z Flip 5G савдоси АҚШда 7 август куни бошланади, нархи эса...

Motorola Razr харидида ҳозир 500 доллар ёнга қолади!

Компания аввалроқ мазкур букламафондан олганларга яна битта қўшиб бераётган эди. Энди эса Motorola Razr учун нақ 500 долларлик чегирма эълон қилди – ёнга қолган пулга яна битта смартфон олиш мумкин!

Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

Apple «раскладушка» айфон чиқармоқчи экани, аммо Samsung’дан чўчиётгани анча аввал маълум бўлган. Бултур эса у буклама iPhone учун Samsung’дан қайишқоқ дисплейлар сотиб ола бошлаган.

Ярим нархли камбағалбоп букламафон – Galaxy Fold Lite сурати чиқди

Оригинал Galaxy Fold’дан унинг фарқи – бош камераси учта эмас, балки икки модулли; ташқи дисплейи ҳам ихчам тасмача шаклида. Snapdragon 865 процессори ўрнатилса-да, у 5G тармоғида ишлай олмайди.

Galaxy Z Flip кутилганидан арзон нархда тақдим этилди! (+видео)

Samsung вакили тақдимотда у ҳақда: «Сиз шишани эмас, балки физика қонунларини буклайсиз», дея дадил гапирган.

Galaxy S20 Ultra 5G ҳамда Galaxy Z Flip илк расмий суратлар ва «жонли» видеода!

Galaxy S20 Ultra бош камерасидаги асосий модул – 108 мегапикселлик махсус датчик бўлиб, Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларида қўллаш учун Xiaomi’га сотилган сенсордан фарқ қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш