HarmonyOS 2.0 ҳамда iOS 15 ишлаш равонлигини «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Huawei ҳозир ушбу операцион тизимнинг глобал релизига ҳам тайёргарлик кўрмоқда. У шу йилнинг охиригача 300 миллиондан ошиқ, 2022 йилда эса жами миллиарддан зиёд гаджетларга HarmonyOS 2.0 тарқатмоқчи!

Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигида яп-янги лидер! (Antutu, 2021 йил май)

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Qualcomm компаниясининг энг янги – Snapdragon 780G процессори айни мана шу етакчи моделда дебют қилган.

HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, HarmonyOS тизимига ўтиши ҳақида ёзган эдик. Honor компанияси аллақачон мазкур прошивкани қабул қилувчи смартфон ва планшетларини эълон қилди.

HarmonyOS, учталик камера, 29 та антенна, 8 та динамик ва сиғимдор аккумуляторга эга MatePad Pro планшети тақдим этилди

Планшетга ўрнатилган аккумуляторнинг сиғими 10 050 мА/соатни ташкил этади — бу тинимсиз видео кўрилса 14 соатга, веб-браузердан фойдаланилса 9 соатга ва кутиш режимида 17 кунга етади.

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Энг кучли флагманлар рейтингини Snapdragon 888 чипли моделлар банд этган бўлса, энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рўйхатида жами учта чипсоз маҳсулоти бўлмиш еттита процессор базасидаги қурилмалар бор.

Huawei юзга яқин смартфон ва планшетларига HarmonyOS 2.0 тарқата бошлади (расмий рўйхат)

Хитойлик техногигант 2 июндаги тақдимотида HarmonyOS 2.0 тизимини якуний талқинида намойиш этди. У ўзининг юзга яқин моделдаги смартфон ва планшетларига мазкур апдейт тўртта босқичда тарқатади.

HarmonyOS тизимида ишлаётган Huawei Watch 3 илк «жонли» видеода!

Huawei Watch 3 икки хил версияда чиқиши маълум бўлган, стандарт талқини Bluetooth интерфейсига эга. Янада илғор Watch 3 Pro эса eSIM технологиясига ҳамда тўлақонли автоном ишлаш имкониятига эга.

HarmonyOS тизимли илк қурилмани Huawei’дан ҳам олдин бошқаси чиқаряпти!

31 май куни намойиш қилинадиган гаджетнинг тизерида «Hello, HongMeng» ёзуви ҳам акс эттирилган. «HongMeng» – бу Harmony OS тизимининг хитойча номидир.

ТОП-5: Дунё бозорида қайси ақлли соатлар энг кўп сотиляпти? (2021 йил 1-чорак)

Counterpoint Research ҳисоботига кўра, мазкур муддатда жаҳон бўйича сотилган ақлли соатлар сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга ошган.

HarmonyOS тизимли гаджетлар намойишини Huawei видеотизерда эълон қилди

Huawei корпорацияси уларнинг тақдимот кунини Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида ҳамда расмий YouTube-каналидаги видеода тасдиқлади.

Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, 2 июнда чиқаётган HarmonyOS тизимига ўтади!

Яқиндагина биз HarmonyOS операцион тизими устига қурилган MIUI график қобиғи билан ишлаётган Xiaomi смартфонининг видеосини улашган эдик. Афтидан, уларнинг сафи кенгайиб бормоқда.

Энг зўр батареяли смартфонлар (DxOMark рейтинги, 2021 йил май)

DxOMark бунинг учун янги бенчмарк ишлаб чиқди ва унда батареяларнинг барча жиҳатлари – қувватланиш тезлиги, автономлик муддати, турли сценарийлар бўйича самарадорлик каби параметрлар текширилади.

Ўзбекистонда яна бир оператор 5G технологияларини татбиқ этди!

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2019 йилда 5G база станцияларининг биринчи синовлари пайтида 1,9 Гбит/с.гача бўлган маълумотлар узатишнинг энг юқори тезлиги қайд этилган эди.

Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Xiaomi учинчи рақамли смартфонсоз бўлиб, дунё бўйлаб йилига икки юз миллиондан ошиқ телефон сотяпти. Агарда у Android’дан воз кечиб, HarmonyOS’га ўтадиган бўлса, Google катта бозорни қўлдан чиқаради.

Huawei эски смартфонлари эгаларини ҳам HarmonyOS тестига чақиряпти! (рўйхат)

Ушбу мобил қурилмалар эгалари бета-синовларда иштирок этиш учун 17 майга қадар ариза беришлари мумкин.

HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

Куни кечагина биз HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан таққослаб кўрсатилган «жонли» видеони эълон қилган эдик. Энди эса...

HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

Android ҳамда HarmonyOS тизимли смартфонларни бевосита ёнма-ён қўйиб, бир хил вазифаларни қанчалик тезкорликда бажариши кўрсатилган видео тарқалди.

HarmonyOS кутилмаганда Android’дан тезкор ва тежамкор чиқиб қолди! (+«жонли» видео)

Huawei компаниясининг ўзи HarmonyOS тизимини Android ўрнини босувчи платформа, деб ҳисобламайди. Унинг таърифича, бу – бутун интернет даври операцион тизимидир.

Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

Xiaomi’га рақиб арзончи бренд Европа бозорида атиги 2 фоизлик ҳиссаси билан еттинчи ўринда бўлса-да, смартфон савдоларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг кўп – нақ 183 фоизга ўстира олган!

Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Huawei расмий сайтида Mate 40 Pro ҳамда Mate X2 смартфонларининг 4G-версиялари пайдо бўлди. Уларнинг техник хусусиятлари стандарт моделлардан фарқ қилмайди – ўша Kirin 9000 чипи, фақат 5G-модулсиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш