Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Samsung флагманлари атиги 4–5-ўринларни банд этган, қолган барча ўринларда – фақат хитойлик смартфонсозларнинг маҳсулотлари!

AnTuTu’да мутлақ рекорд: Lenovo Z5 Pro GT ваъда қилинганидан ҳам ошиқ натижа кўрсатди!

Lenovo Z5 Pro GT флагманининг илк бахтли харидорлари дарҳол уни AnTuTu бенчмаркида текширишган. Буни қарангки, мазкур смартфон ҳатто ишлаб чиқарувчи ваъда қилганидан ҳам ортиқ – 371 273 балл олган!

AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Lenovo Z5 Pro GT якка ядроли синовда 3284 балл, кўп ядроли тестда эса 10237 балл тўплаган, холос. Айни шу Snapdragon 855 чипли Sony Xperia XZ4 смартфони ҳозирда 12801 очко билан Geekbench’да етакчи.

AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Ушбу флагман Snapdragon 855 процессорига ва нақ 12 гигабайтлик тезкор хотирага эга илк смартфондир. Хитойда унинг савдоси 15 январдан бошланади.

Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

Lenovo рақиблари – Xiaomi, Huawei ва Samsung’дан яна ўзиб, Snapdragon 855 чипига, рекорд тезкор ва доимий хотирага эга смартфонни биринчи тақдим этди ва Antutu’да у сўнгги iPhone’ларниям мот қилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш