Xiaomi бултурги иккита смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкасини тарқатяпти

MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган смартфонлари рўйхатларини яқиндагина чиқарган компания битта моделига хитойча, яна бирига эса глобал прошивкани тарқата бошлади.

Хитойча ва глобал MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатлари чиқди

Xiaomi ушбу график қобиқ асосидаги барқарор прошивкалар тарқатилишининг иккинчи тўлқинини эълон қилди. Ундаги хитойча рўйхатда 12 та, глобал рўйхатда эса нақ 23 та смартфон бор.

4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Androidcentral нашри глобал ва барқарор MIUI 12 асосидаги прошивкалар аллақачон тарқатилаётган ҳамда ушбу апдейтни яқин орада қабул қиладиган смартфонларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлади

Янгиланиб олишни истовчилар кўплиги сабабли, дастлабки кунларда серверларда юклама кўп тушади, шу боисдан апдейтни кўчириб олиш бошида сал қийинроқ кечиши мумкин, дейди компания.

Xiaomi барча смартфонларига MIUI 12 прошивкаси тарқатилишини вақтинча тўхтатяпти

Яқинда 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 апдейтларидан маҳрум этилаётгани ҳақида ёзгандик. Энди эса компания янги прошивкаларнинг ҳеч бир қурилмасига тарқатмай турмоқчи.

16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Xiaomi компанияси MIUI 12 график қобиғи асосида янги прошивкаларнинг бета-версиялари энди тақдим этилмайдиган смартфон моделлари рўйхатини эълон қилди.

Xiaomi иккита смартфонига барқарор MIUI 12, яна бирига эса аллақачон MIUI 12.0.1 прошивкасини тарқатяпти!

Учаала смартфондаги барқарор MIUI 12 график қобиғининг асосида ҳали Android 10 операцион тизим талқини ётади. Энг янги – Android 11 тизими базасидаги MIUI 12 график қобиғи эса куздагина чиқа бошлайди.

Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

MIUI 12’даги энг инновацион янгиликлар – янгича камера иловаси, суперобойлар ва анимацияли белгилардир. Ушбу имкониятларга эга бўлувчи Xiaomi, Redmi ва POCOPHONE моделлари рўйхатлари билан танишинг.

Xiaomi яна тўрт хил смартфон эгаларини глобал MIUI 12’ни ўрнатиб олишга чақиряпти!

Ушбу смартфонлар эгалари MIUI 12 Pilot Testing дастурида иштирок этиш учун 16 июнгача тегишли шаклни тўлдиришлари ва Telegram’даги Mi Community Official гуруҳига қўшилишлари лозим.

Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

Агарда сиз ўз навбатингизни кутишни истамасангиз, у ҳолда хабарда келтирилган ҳавола орқали ўтиб, смартфонингиз русумига кўра унинг прошивкасини юклаб олишингиз ва қўлда ўрнатишингиз мумкин.

13 хил Xiaomi смартфонлари эгалари муҳим имкониятдан маҳрум этиляпти

Булар – икки йиллик ва ундан ҳам аввал тақдим этилган моделлардир.

Xiaomi аллақачон иккита смартфонига глобал барқарор MIUI 12 тарқатяпти!

MIUI 12 глобал прошивкаси тарқалишининг илк босқичи июнь ойидаёқ бошланиб, унда бешта русумдаги смартфон янгиланади. Шулардан иккитасига эса аллақачон апдейт кела бошлади!

MIUI 12 глобал прошивкасининг тарқатилиш графигини Xiaomi расман эълон қилди!

Онлайн тақдимот маросимида Xiaomi ўзининг глобал прошивкали смартфонлари MIUI 12 версиясигача янгиланиш графигини ҳам расман эълон қилди.

67 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига чиқадиган MIUI 12 глобал тақдимотини «жонли» кўрамиз! (моделлар рўйхати ва ҳавола)

MIUI 12 график қобиғи тарқатиладиган 67 моделдаги смартфон ва уларнинг модификацияларидан ташқари, MIUI 11 прошивкаси билан қоладиган ўнта смартфон рўйхати ҳам келтирилган.

РАСМИЙ РЎЙХАТ: MIUI 12’гача янгиланувчи 32 моделдаги смартфон

Яъни, мазкур Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгалари яқин орада мазкур график қобиқни синаб кўра оладилар ва вақти келиб, шу моделлар барқарор MIUI 12 прошивкасигача янгиланиши аниқ бўлди.

Глобал версияли MIUI 12 тақдимот кунини Xiaomi ребус ёрдамида эълон қилди

MIUI 12 Global чиқишига ҳам саноқли кунлар қолди. Xiaomi компанияси Twitter тармоғидаги MIUI расмий саҳифаси орқали ребус эълон қилди. Компания бунда «ушбу муҳим санани эслаб қолиш»ни маслаҳат берган.

Бешта русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари эгаларини глобал MIUI 12 тестларига расман таклиф этишяпти!

«Хитойча Apple» энди Xiaomi ҳамда Redmi бренди смартфонларининг халқаро фойдаланувчиларини ҳам MIUI 12 график қобиғини синаб кўришга расман таклиф этмоқда.

Xiaomi кутилмаганда MIUI’дан рекламани олиб ташлаяпти!

Компания 8 май санасига Ҳиндистонда янги флагманларининг намойишини режалаштирган. Кутилаётган тақдимот олдидан Xiaomi журналистларни тўплаб, қизиқ баёнот берди.

Redmi иккита бестселлерига Android 10 базасидаги MIUI 12 чиқиш вақтини айтди

Атиги уч ой ичида 10 миллион дона сотилган ушбу қурилмалардан бирига май ойининг ўзидаёқ барқарор Android 10 прошивкаси тарқатилади!

28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!

Дастурчилар хитойча прошивкаларни олиб, маҳаллий иловаларни ўчиришган, Google сервисларини ва кўплаб тилларни (шу жумладан рус тилини ҳам) қўшишган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш