Android 12 тизими ҳам тайёр: илк скриншотларни томоша қилинг!

Google компанияси шу ҳафта ёки келаси ҳафтада ўз янги операцион тизимининг дастурчиларга мўлжалланган бета-версияси – Android 12 Developer Preview талқинини чиқариши кутилмоқда.

Олтита русумдаги смартфонга Android 11 асосидаги Realme UI 2.0 тарқатилмоқда

OPPO корпорациясининг арзончи суббренди яқинда Realme C20 моделини тақдим этган эди. Энди эса у Android 11 тизим талқинига асосланган янги график қобиқни олти хил смартфонида синовдан ўтказа бошлади.

Huawei’нинг яп-янги операцион тизимида ишлаётган смартфон видеоси чиқди

HarmonyOS 2.0 тизимини тарқатишдан ташқари, Huawei унинг бошланғич кодини Gitee платформасига жойлаб ҳам қўйган. Шунингдек, дастурчиларга турли утилиталар тақдим этган.

Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Дастлабки созламаларга кўра, бу ишора орқали Google Assistant овозли ёрдамчиси чақирилади. Лекин уни бошқа амаллар учун ҳам белгилаб қўйса бўлади.

Wi-Fi паролини улашиш энди янада осонлашмоқда!

Ушбу паролни Android 10 ва 11 тизимли смартфонларда QR-код ёрдамида улашиш мумкин, лекин бу усулнинг ўзига яраша ноқулайликлари ҳам бор. Янги усулда эса ҳаммаси анча содда...

Linux базасида iPadOS клони яратилди: JingOS планшет ва ноутбукларга, кейин смартфонларга чиқади! (+видео)

Тизимнинг планшет версияси январнинг сўнгигача тақдим этилади, йилнинг охиригача эса смартфонлар учун мобил версиядаги JingOS ҳам намойиш қилинади!

Арзон ноутбук ва планшетларга мўлжалланган янги операцион тизимни илк йирик видеода кўрамиз!

Ҳали расмий релизи бўлиб ўтмаган эса-да, унинг деярли тайёр бўлган жамланмаси аллақачон интернетга чиққан. Windows Central нашри унинг қандай ишлашини кўрсатувчи биринчи йирик видеони тақдим қилди.

Google ниҳоят Fuchsia операцион тизимини ишлатиб кўришга рухсат берди!

Компания изоҳига кўра, Fuchsia очиқ чиқиш кодига эга бўлган универсал операцион тизим яратиш бўйича узоқ муддатли лойиҳадир; шунинг учун унда жамоатчиликнинг ҳисса қўшиши жуда муҳим.

Windows тизими 35 ёшда: унинг барча версияларини ёдга оламиз

Windows 1.0 тизимида илк бор сичқонча қўллаб-қувватлаши пайдо бўлган; дастлаб кўпчилик фойдаланувчилар, клавиатурада буйруқларни териш ўрнига бу тизимда сичқонча ишлатилишидан шикоят қилишган.

Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Samsung нафақат қимматбаҳо флагманларини, балки ўрта нархли ва айрим арзон смартфонларини ҳам ўн биринчи авлод операцион тизим билан таъминламоқчи.

Буклама ва қўш экранли қурилмалар учун Windows 10X чиқиш вақти маълум бўлди

Softpedia нашри журналистлари эса Microsoft компанияси Windows 10X’ни бир экранли қурилмалар учун чиқаришни устувор вазифа деб белгилагани тўғрисида эслатишмоқда.

Аллақачон еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 тарқатилмоқда!

Операцион тизим эгаси – Google компаниясини айтмаса, ҳозирда уни ўз смартфонларига тақдим этиш бўйича айнан «Хитойча Apple» биринчи ўринда кетмоқда.

HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ва Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхати чиқди

Дастурчилар шу йилдаёқ HarmonyOS 2.0 бета-версиясини синаб кўришлари мумкин бўлади. 2021 йил январ ёки февралидан эса у ушбу рўйхатга кирган гаджетларнинг оддий фойдаланувчиларга ҳам тақдим қилинади.

Facebook, Messenger, WhatsApp ва Instagram миллионлаб қурилмаларда ишламай қолди

Мазкур дастурлар расмий иловалар каталогидан олиб ташланган. Аллақачон ўрнатилган гаджетларда эса иловани очишга ҳаракат қилинганида, бу дастурнинг қўллаб-қувватланиши тугатилган, деган хабар чиқяпти.

Huawei биринчи бўлиб HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи гаджетини эълон қилди

HDC 2020 тадбирида намойиш қилинган HarmonyOS 2.0 операцион тизим талқини яна планшет, смарт-соат ва бошқа қурилмаларда ҳам қўлланади. Мазкур рўйхатга Huawei смартфонлари шу йилнинг сўнгида қўшилади.

iOS 14 ҳамда iPadOS 14 якуний версияда чиқди: уларга янгиланувчи iPhone ва iPad‘лар рўйхатлари

Агар янгиланиш мавжудлиги ҳақида билдиришнома келмаса, ўзингиз текшириб турсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун унинг асосий созламаларидаги дастурий таъминот янгиланиши бўлимига кирасиз.

Fuchsia ҳам, Android ҳам эмас: Google яширинча яна битта операцион тизим тайёрлаяпти!

LaCrOs’нинг асосий ўзига хосликларидан бири – Chrome браузери унда операцион тизимнинг ажралмас қисми бўлмайди.

Google энг арзон смартфонлар учун ҳам Android 11 тақдим этди!

Google’нинг таъкидлашича, кейинги ойдан Android 11 Go Edition платформаси тезкор хотира ҳажми 2 гигабайт ва ундан кам бўлган барча янги смартфонларда пайдо бўлади.

Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Рўйхатда айрим смартфонларнинг туркумлари битта бандда саналганини ҳисобга олсак, жами 110 дан ортиқ русумдаги мобил қурилмалар Android 11 талқинигача янгиланади. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас...

Android 11 якуний версияда чиқди – айрим смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатса бўлади! (+видео)

Ушбу операцион тизимда кўплаб янги функциялар ва имкониятлар мавжуд, хабарда ҳозирча улардан энг асосийлари санаб ўтилган...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш