Galaxy M ҳамда Galaxy A туркумининг олтита моделида ишкал – «Hard reset» ҳам иш бермаяпти!

Дарвоқе, Samsung компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатли сервис марказларининг рўйхати ҳамда у ерларда кафолат бўйича қандай хизматлар бепул кўрсатилиши ҳам сизни қизиқтирса керак.

Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти

Уларда операцион тизим янгиланиб, график қобиқнинг янги имкониятлари қўшилиши билан бирга, январь ойидаги Android хавфсизлик патчлари ҳам келади.

Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди

«Хитойча Apple» янги моделларини тақдим этгач, Samsung ҳам ғимирлаб қолди: 14 мартдан бошлаб у энг сиғимдор – нақ 6000 мА/соатлик батареяга эга арзон смартфонини янгича талқинда чиқаряпти.

Samsung’нинг бу арзон смартфони камера тестида ҳатто Redmi Note 7 Pro’ни ҳам «чангида қолдирди»!

35 мингдан ортиқ фойдаланувчи холис баҳо берган тестда у бешта синовдан тўрттасида биринчиликни қўлга киритди! Тағин, булардан учтасида рақибларини катта ҳисоб билан ортда қолдирган!

Galaxy M30s тақдим этилди: энг сиғимдор батареяли арзон Samsung смартфони

6000 мА/соатлик батарея USB Type-C портидан 15 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланади. Учталик камера Super Slow-mo, Super Steady, Hyperlapse функцияларига ҳамда 4K-видео ёзиш имконига эга.

Ниҳоят, энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M30s намойиш кунини Samsung расман эълон қилди!

Galaxy M30s диагоналига 6.4 дюймлик, Full HD+ форматидаги AMOLED-дисплей билан жиҳозланган. Унинг «электрон юраги» эса Galaxy A50 моделида ҳам қўлланган саккиз ядроли Exynos 9610 процессори бўлади.

Samsung энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M30s смартфонини расмий суратларда кўрсатди!

4/6 ГБ тезкор, 64/128 ГБ доимий хотирага эга Galaxy M30s смартфони One UI график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизими билан ишлайди. Асосий камераси 48 + 5 + 8 мегапикселлик, нархи эса...

Samsung’нинг иккита – «лочинкўз салкам флагман» ва улкан батареяли ҳамёнбоп смартфони тайёр!

Galaxy A70s нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, Galaxy M30s эса тахминан 200 АҚШ доллари атрофида баҳоланишини айтишмоқда.

«Жонли» сурат Galaxy M30s смартфонининг бошқача дизайнини фош этди!

Galaxy M30s смартфонида замонавий USB-C порти ҳам, стандарт аудиотирқиш ҳам бўлади. Яна бир муҳим жиҳати – унда хотира картаси учун алоҳида, иккита SIM-карта учун алоҳида бўлмача мавжуд.

Энг «бели бақувват» ва арзон Samsung смартфонининг яхшиланган версияси – Galaxy M30s чиқяпти

Galaxy M30s батарея сиғими ва хотира ҳажми оригинал моделдагидек қолиб, камералари яхшиланиши мумкин. Янги девайс One UI 1.1 график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизими билан таъминланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш