MIUI 12.5 якуний прошивкаси еттита Xiaomi смартфонига муддатидан олдин кела бошлади!

Расмий графикка кўра, бу прошивкаларнинг биринчи тўлқини 30 апрелда узатила бошлаши керак эди. Лекин Xiaomi бешта эмас, балки етти хил смартфонларига уларни муддатидан бир ҳафта олдин тарқатяпти!

Xiaomi Mi 9 Pro 5G – дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни қарши олинг!

Янги флагман ҳам Mi 9 дизайнида, аммо техник хусусиятларида фарқлар мавжуд. Аввало, у энг кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus чипсети базасига қурилган.

Xiaomi Mi 9 Pro аллақачон савдода, лекин у ҳафсалани пир қилди! (+илк «жонли» расм ва видеолари)

Биринчи «жонли» видеосида унинг симсиз усулда реверсив (тескари) қувватлаш функцияси амалда кўрсатилган – смартфон Appe AirPods қулоқчини ғилофини 10 ваттлик усулда симсиз қувватламоқда.

Xiaomi янги 5G-флагманлари намойишига таклиф этяпти: унда яна нималарни кўрамиз?

5G-смартфонлар энг янги – Android 10 операцион тизими билан тақдим этилади. Бу тизим талқини базасидаги MIUI 11 график қобиғи ҳам, Mi TV Pro туркумидаги 8K-телевизор ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

«Жонли» видео: Энг тезкор Xiaomi Mi Charge Turbo орқали симсиз қувватланаётган Mi 9S Pro 5G!

Ушбу технология 30 ваттлик қувват билан симсиз зарядлайди, аммо тақдимотда Xiaomi’нинг таъкидлашича, у аллақачон 40 ваттлик симсиз қувватлаш технологияси устида ҳам ишлаяпти.

Xiaomi’нинг навбатдаги флагмани TENAA’да қўлга тушди: бу шунчаки 5G-смартфон эмас!

TENAA ушбу девайснинг асосий хусусиятларини ошкор этди: уларга қараганда, Xiaomi Mi 9S нафақат бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши, балки бошқа кучли жиҳатлари билан ҳам мақтана олади.

Mi Mix 4, Mi 9S ва MIUI 11 тақдимот санасини Xiaomi маълум қилди!

Xiaomi айни дамда ўз фанатлари орасида лотерея ўтказмоқда ва унга ютуқ тарзида ушбу тақдимот маросими билетларини тақдим этади. Ўйин ғолиблари 5 сентябрда маълум бўлади.

Xiaomi Mi 9S – дунёдаги энг арзон 5G-смартфон ҳам тақдимотга тайёр!

Ушбу флагман Snapdragon 855 Plus процессорига, 45 ваттлик усулда қувватланувчи 4000 мА/соатлик аккумуляторга, 2K форматли экранга ҳамда камерасида оптик барқарорлаштириш тизимига эга бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш