Facebook, TikTok, Telegram кабилар ўз серверларини Ўзбекистонга кўчирмаса, жавобгарликка тортилади!

Депутатларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мазкур ижтимоий тармоқлар ва интернет компанияларга турли киберҳужумлар уюштириб келинмоқда.

«Яндекс» ҳам 13 йилда илк бор ўз логотипини ўзгартирди

Янги белгини нафақат интерфейсларда, балки компаниянинг барча маҳсулотларида, масалан, «Яндекс.Такси» машиналарида ҳам кўриш мумкин.

Yandex роса кучайди: у Тинкофф банкни сотиб олишни режалаштиряпти

Ўзбекистон банкларининг 2020 йил 1 август ҳолатига жами капитали йиғиндиси тахминан 5,42 млрд. долларни ташкил қилади. Яъни, биздаги 30 та банкнинг пулига битта «Тинкофф»ниям сотиб олиб бўлмас экан.

Беларусь инқирози: йирик IT-компаниялар мамлакатни тарк этмоқчи

Россиянинг Интернет-гиганти Yandex ўз ходимларини Беларусдан чиқариб юборди, дея хабар беради The Bell. Бу хавфсизлик кучлари 13 август куни компанияда ўтказилган тинтувлардан сўнг рўй берди.

«Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этилди – Zoom’нинг энди кераги йўқ!

Янги сервиснинг функционали Zoom платформасини эслатади, лекин ундан фарқи – бунда смартфон ё планшетга, компьютер ёки ноутбукка алоҳида иловани ўрнатиш талаб этилмайди.

«Яндекс» шаҳарларнинг карантиндан қандай чиқаётганини кўрсатмоқда

Мутахассислар «Яндекс.Хариталар» лойиҳаси ёрдамида дунёдаги 42 та шаҳар, шу жумладан Тошкент аҳолисининг фаоллашув даражасини графикларда акс эттиришмоқда.

Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex.Plus йўлга қўйилди

Обуна бўйича 5000 дан ортиқ фильм ва сериаллар, 60 миллиондан зиёд мусиқий трек ва подкастлар мавжуд. Шунингдек, ҳар бир обуначи Yandex.Disk’da қўшимча жой ва такси хизматида чегирмага эга бўлади.

Telegram ва WhatsApp рақиби – «Яндекс.Мессенжер» тақдим этилди!

«Яндекс.Мессенжер»да матнли хабар, видеоқўнғироқ, каналлар очиш, аудиохабар жўнатиш имкониятлари ҳам мавжуд. Ҳаттоки SpeechKit технологияси ёрдамида овозли хабарларни матнга айлантириш функцияси бор!

Google Assistant’дан сўнг «Алиса» ҳам веб-саҳифаларни ўқиб беришни ўрганди

«Алиса» овозли ёрдамчиси «Яндекс» компаниясининг ўз браузерида ва фақат рус тилида, лекин Android’дан ташқари яна Windows тизимли қурилмаларда ҳам ишлайди.

Мишустиннинг биргина сўзидан сўнг «Яндекс» акциялари тарихий максимумдан ошиб кетди

Аввалроқ Думада муҳокама қилинган биргина қонун лойиҳаси туфайли «Яндекс» 1,5 миллиард доллар миқдорида зарар кўрган эди. Энди 5,5 фоизга қимматлашув эса ушбу IT-ширкат учун янги тарихий рекорддир.

Яндекс ҳақида қизиқарли фактлар

Бугун Россияда энг машҳур ҳисобланувчи қидирув тизимига эътибор қаратамиз.

Ўзбекистонда энди «Яндекс.Деньги» ҳамёнларни тўлдириш ва идентификация қилиш мумкин!

«Яндекс.Деньги» ҳамёнини тўлдириш учун исталган UzCard ёки Humo тизимидаги пластик карталари бўлиши кифоя.

«Яндекс» Самарқанднинг виртуал харитасини яратмоқда

«Яндекс.Панорамалар» – бу «Яндекс.Хариталар» лойиҳасининг кенгайтирилган талқинидир. Ушбу сервис кўчалар, бинолар ва шаҳар панорамаларининг уч ўлчамли турларини кўриш имконини беради.

Яндекс аккаунтимизга бегона жойларда ҳам паролсиз кирамиз

Вазият тақозоси билан бегона компьютерда Яндекс аккаунтингизга (почта ё бошқа хизматларидан фойдаланиш учун) киришга тўғри келиб қолса, логин ва паролларни киритишга тўғри келади...

«Яндекс»га қарши Алишер Усмонов, Герман Греф ва Сергей Чемезов бирлашди

Россиянинг «Сбербанк»и Mail.ru Group’даги «Газпромбанк»нинг улушини сотиб олади, бу ҳақда иккала банк келишувга эришди. Mail.ru’нинг яна бир ҳамкори «Ростех» давлат корпорациясидир.

Google Maps ва бошқа хариталар масштабини битта бармоқда бошқариш мумкин!

Барча харита иловаларида (гарчи уларда масштабни бошқариш учун «+» ва «-» тугмачалари бўлса ҳам) мана шу универсал усулни қўллаш мумкин.

Яна иккита шаҳримизда «Яндекс.Такси» иш бошлади, лекин Тошкент ҳокими ўринбосари унга қарши!

Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ҳотамбек Шокиров мамлакатимиз ҳудудида «Яндекс.Такси» агрегаторини ёпиш таклифи билан чиққан.

Яндекс Тошкентда транспорт ҳаракатини кўрсата бошлади

Харитада сиз автобуснинг реал вақтдаги турган жойини кўришингиз мумкин, агарда бекат белгисини боссангиз – шу ерга у неча дақиқадан сўнг келишини кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон ҳатто Google, Яндекс, AliExpress ва Netflix’га ҳам солиқ солмоқчи!

Россия хориж интернет-компаниялари учун 2017 йилда солиқ жорий этган – Google ва Apple кабилар 18% ҚҚС тўлайди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам интернет-компаниялар учун солиқ жорий этмоқчи.

Ниҳоят, «Яндекс.Новости»да ўзбекча янгиликлар пайдо бўлади

Яндекс.Новости ўз ҳамкорларидан янгиликларни олиб, уларнинг рўйхатини тузади, рубрикаларга бўлади ва энг муҳимларини ажратиб ўз саҳифасида акс этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш