Nubia Red Magic 5S ҳам чиқди: Snapdragon 865+ ва 144 Гц дисплейли, 540 долларлик геймерофон! (+видео)

Red Magic 5S аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, смартфон 55 ваттлик қувватда тезкор зарядлана олади, натижада унинг батареяси атиги 39 дақиқада тўлиб улгуради.

AnTuTu’да тахт талашаётган икки флагманнинг янги рақиби – Red Magic 5S ҳам тайёр!

ASUS ROG Phone 3 ҳамда Lenovo Legion қаторига яна битта рақобатчи қўшилди – ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси Red Magic 5S русумли ўйинбоп смартфонини реклама қила бошлади.

Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Master Lu бенчмарки жамоаси оммабоп телефонларнинг фойдаланувчи учун энг муҳим жиҳатларидан бири – иш жараёнида қанчалик қизиб кетишини ҳам текшириб кўрди. Натижалар ҳайратланарли!

Тарихдаги илк 144 Гц экранли, шаффоф, 16 ГБ хотирали ва вентиляторли смартфоннинг ишлашини «жонли» видеода кўрамиз!

Шаффофлиги боис геймерофоннинг асосий компонентлари яққол кўриниб турибди. Булар – Snapdragon 865 процессори, LPDDR 5 тоифали тезкор хотира чипи, тезкор қувватлаш модули, вентилятор ва бошқалардир.

Dimensity 800 чипида ишловчи ZTE Axon 11 SE 5G смартфони тақдим қилинди

Axon 11 SE 5G'ни зарядга улаб, бир соатгача кучли ўйинларни ўйнлар ўйнасангиз ҳам, қурилма ички ҳарорати 40 даражадан ошмайди.

Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!

Энг сўнгги ва кучли флагман смартфонларни реал ҳаётда, жонли тарзда текшириб кўришди. Уларнинг барчаси Snapdragon 865 чипсети базасига қурилган, лекин якуний натижалар кутилганидан бошқачароқ!

Геймерлар учун ҳамёнбоп 5G-смартфон – 144 Гц экранли Nubia Play чиқди!

Nubia Play кўп жиҳатлари флагманча: унда Nubia Red Magic 5G’даги экран, 48 МПлик тўрт модулли бош ва 12 МПлик олд камералар қўлланган. NFC’ли геймерофон Android 10 базасидаги Nubia UI 8 билан ишлайди.

Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Master Lu сервиси 2020 йил уч ойидаги тестлар натижаларига кўра учта рейтингни эълон қилди. Ундаги энг қудратли смартфонлар ўнталигида аксарият ўринларни хитойликларнинг турли флагманлари эгаллаган.

Nubia Red Magic 5G сотувга чиқди: 144 Гц экран ва 16 ГБ «оперативка»ли илк смартфон!

Бу ўша – Xiaomi корпорацияси «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» дея мақтаган Black Shark 3 геймерофонини AnTuTu’да тор-мор этган қурилмадир.

AnTuTu’да «Сайёранинг энг қудратли смартфони»ни ҳам «ер тишлатган» янги қирол!

Тезкор хотирасининг ҳажмига кўра рекордчи бўлаётган Black Shark 3 ҳали эртага – 3 март куни расман намойиш этилади. Бироқ у аллақачон самарадорлик бўйича етакчиликни қўлдан чиқариб улгурди...

Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

AnTuTu энди масалага ўзгача ёндашиб, ўз нархи ва кучлилиги ўзаро энг мутаносиб бўлган смартфонлар рейтингларини тўртта нарх тоифасига кўра тузиб чиқарди.

Ўзбекистон мактабларида кузатув камераларини Хитой компаниялари ўрнатади

Келишувлар доирасида хитойлик компаниялар ўз ҳисобларидан бир неча мактабларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга оширади.

Антиқа акция: уй телефонини топшириб, смартфон олинг!

«Уй телефонлари қабристони» акцияси доирасида 3 ноябргача мижозлар Samsung, ZTE, Huawei ҳамда Honor брендларининг айрим русумлардаги смартфонлари учун чегирма олишлари мумкин бўлади.

iPhone 11 Pro ҳамда Google Pixel 4 «чатишма»си – атиги 140 доллар! (+«жонли» расм)

ZTE Blade 20 модели 2,0 ГГц частотали 8 ядроли процессорга, 2/64 ГБ хотирага эга. 4870 мА/соатлик аккумулятори USB-C порти орқали 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

ТОП-10: Энг кучли смартфонлар билан танишамиз! (AnTuTu, 2019 йил август)

Кучли ўнликнинг нақ тўртта поғонасини битта компания смартфонлари эгаллаган ва биринчи марта унинг ҳамёнбоп бренди вакили қудратлилар рейтингига кирган.

AnTuTu: Энг кучли смартфонлар сафига бу гал арзон моделлар ҳам кирди! (2019 йил, август)

Бенчмарк хизматларини кўрсатувчи хитойлик машҳур компания янги рейтингини эълон қилди. Унда шу йилнинг август ойида тақдим этилган ва AnTuTu’да синаб кўрилган янги моделлар самарадорлиги баҳоланган.

ТОП-10: Энг тезкор, равон ва қулай интерфейсли смартфонлар (Master Lu, 2019 йил август)

Master Lu бенчмарки куни кеча яна битта рейтингни эълон қилди, унда интерфейсининг равонлиги, қулайлиги бўйича энг яхши смартфонлар ўнлиги акс эттирилган.

ТОП-10: Уяли алоқа сигналини энг яхши тутувчи смартфонлар (2019 йил июль)

Master Lu бенчмарки эълон қилган ушбу рейтингдаги смартфонларнинг аксарияти Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда. Айниқса, рўйхатдаги лидер модел – бизда энг оммабопларидан биридир.

Nubia X 5G тақдим этилди – дунёдаги ягона «икки томонлама» 5G-флагман!

Энг илғор Snapdragon 855 чипли Nubia X 5G мутлақо ромсиз, 6,26 дюймлик IPS-дисплейга эга. Экранда кемтик ёки тирқиш ҳам мавжуд эмас – чунки унда олд камеранинг ўзи йўқ.

ZTE энди Ўзбекистондаги операторлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Симли ва мобил кенг полосали уланиш (Интернет) тармоқларини кенгайтиришнинг истиқболлари, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш