Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (1-ҳафта)

 Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (1-ҳафта)

Mi 11 рўйхатимизда етакчиликни сақлаб қолди. Xiaomi эълон қилган бошқа смартфонлар эса чартимизда компания устунлигини таъминлади.

Mi 10i иккинчиликни банд этган бўлса, топ учликка Redmi 9T якун ясади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида тақдим қилинган Redmi Note 9T 5G тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, қоқ марказ Galaxy S21 Ultra'га насиб қилди. Пайшанба куни намойиш қилингач, S21 рўйхатимизда яна олдинги ўринларни эгаллайди.

Кейинги ўринларни яна иккита Samsung смартфони эгаллади: Galaxy A12 ва Galaxy A51, мос равишда олтинчи ва еттинчи ўринлар.

Redmi Note 9 Pro саккизинчи, Apple iPhone 12 Pro Max тўққизинчи ўринни эгаллади. Энг сўнгги поғона эса Poco X3 NFC'га насиб қилган экан.

Шундай қилиб, vivo X60 Pro, Xiaomi Mi 10T Pro ва Galaxy A21s'лар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу рўйхатимиз Xiaomi'нинг 6 та, Samsung'нинг 3 та ва Apple'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

 

Xiaomi Mi 11

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Mi 10i 5G

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Xiaomi Redmi 9T

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган 

Xiaomi Redmi Note 9T 5G

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Samsung Galaxy S21 Ultra 5G

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Samsung Galaxy A12

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Samsung Galaxy A51

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Apple iPhone 12 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Xiaomi Poco X3 NFC

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (1-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!