Яндекс Тошкентда транспорт ҳаракатини кўрсата бошлади

  •   DiMaX
  •  757
  •  19.09.2019 12:39

 Яндекс Тошкентда транспорт ҳаракатини кўрсата бошлади

Яндекс.Хариталар шаҳар автобусларининг Тошкентдаги ҳаракатини кўрсата бошлади. Энди керакли транспорт қаерда ҳаракатланаётганини ва қанча вақтдан сўнг келишини билиш осон. Масалан, ёмон об-ҳаво шароитида автобусни бекатда кутмай, унинг айнан яқинлашиш вақтида бекатга келишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Yandex ўзбекча клавиатурани ишга туширди

Автобусларининг ҳаракатини кузатиш учун, транспортни намойиш қилишни ёқишингиз керак – буни мобил илова ва Хариталар веб-версиясида қилиш мумкин. Android учун ишлаб чиқилган  илованинг сўнгги версияси ўзбек тилини қўллайди – у телефонда ўзбек тили танланганида пайдо бўлади. Яқинда бундай имконият iOS’да ҳам бўлади. Веб-версияда (http://yandex.uz/maps) тил пастки ўнг қисмида ўзгартирилади.

«Биз учун, Ўзбекистон аҳолисига Яндекс.Хариталардан фойдаланиш қулай бўлиши муҳим. Шунинг учун биз хизматни бутунлай ўзбек тилига ўгирдик ва харитага ҳаракатланувчан транспортни қўшдик. Автобусларининг қаерда ҳаракатланаётганини аниқлашдаги маълумотларни олишда, бизга Тошкент ҳокимияти ва «Тошшаҳартрансхизмат» ёрдам беришади», – дейди Яндекс’нинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Евгений Лукянчиков.

Ҳозирда Яндекс Тошкентдаги деярли барча давлат автобусларини кўрсатмоқда. Иловада улар махсус белгилар билан белгиланган. Харитада сиз автобуснинг реал вақтдаги турган жойини кўришингиз мумкин, агарда бекат белгисини боссангиз – шу ерга у неча дақиқадан сўнг келишини кўришингиз мумкин. Маълумот ҳар 30 сонияда янгиланиб туради, бироқ прогнозлаш алгоритми туфайли белгилар оҳиста силжийди.

Бекат белгисига босишда Яндекс.Хариталар, ундан ўтувчи барча транспорт рақамлари рўйхатини кўрсатади. Иловадан фойдаланиб, сиз керакли нуқтагача  йўлни давом эттиришингиз мумкин бўлади. Бу нотаниш ҳудуддан қандай чиқиб кетиш, ёки шаҳарнинг бошқа чеккасидаги бозорга қандай боришни аниқлаш учун асқотади.

Тошкент Яндекс.Хариталар транспорт ҳаракатланишининг реал вақтда кўрсатадиган Ўзбекистондаги биринчи шаҳар бўлди. Дунё бўйлаб бундай шаҳарлар 90 тадан ошиқ – Россияда, Белорусия, Қозоғистон, Европа ва Американинг бошқа давлатларида.

ЎҚИНГ: Yandex махсус Ўзбекистон учун қидирувни йўлга қўйди