1 000 000 сўмлик чиройли рақамларни оддийси нархида олинг!

  •   DiMaX
  •  1885
  •  16.04.2021 09:10

1 000 000 сўмлик чиройли рақамларни оддийси нархида олинг!

Яқинда Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор тижорий 5G тармоғини ишга туширган эди. Мазкур компания яна Тошкент метрополитенида ҳам алоқа ва интернет хизматларини жорий этган.

ЎҚИНГ: Метрода ҳам интернет бор – атиги 500 сўмга бир гигабайт!

Ucell энди абонентларининг кўп сонли илтимосларига биноан «Istalgan raqam» акциясини жорий этаётганини маълум қилди. Мазкур акция бўйича шунчаки алоқада қолиш эвазига чиройли рақамга эга бўлишингиз мумкин!

2021 йилнинг 15 апрелидан то 15 май санасигача бўлган даврда «Istalgan raqam» акцияси бўйича «Special» тариф режаларига уланиб, сиз нархи 1 000 000 сўмликкача бўлган чиройли рақамни оддийси нархида олишингиз мумкин. Шунингдек, «Special» тарифлар тизимининг янгиланган шартларига кўра жуда кўп МБлар, Ўзбекистон бўйича дақиқа ва SMS-хабарларга эга бўласиз.

Бунинг учун бор-йўғи танланган чиройли рақам тоифасидан келиб чиқиб 9 (ёки кўпроқ) ой мобайнида акция бўйича белгиланган тариф режасида қолиш кифоядир.

Акциянинг амал қилиш муддати 15 майгача ёки чиройли рақамлар сони билан чекланади. «Special» тариф режалари ҳақида батафсил маълумотни эса мазкур ҳавола орқали Ucell сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа – атиги 15 000 сўмга!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!