1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари ишлайди!

  •   DiMaX
  •  1142
  •  28.11.2020 09:01

1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари ишлайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, 1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан кўзланган мақсад – электрон спортни ривожлантиришдир.

ЎҚИНГ: Энг қиммат ўйин – Star Citizen фазовий симуляторини 2 декабргача бепул ўйнанг! (+видео)

Компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:

  • фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
  • ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!