1 июнга танлов: тажрибангизни бўлишинг ва ноутбук ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  577
  •  29.05.2021 17:31

1 июнга танлов: тажрибангизни бўлишинг ва ноутбук ютиб олинг!

Халқ таълими вазирлиги Maslahat.uz гуруҳи билан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида танлов эълон қилди. Бу тўғрида Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Экранга тикилиб, НЕЧА ЙИЛЛИК УМРИНГИЗни ўтказиб юбораётганингизни биласизми?

Бола тарбияси осон иш эмас, бунинг учун катталардан болага ўзини англашга, унга атрофдагилар билан мулоқот қилиш, ҳис туйғуларни енгиш ва қизиқишларни ривожлантиришга кўмаклашиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда, бола тарбияси ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади.

Танловдан кўзланган асосий мақсад – бола тарбиясидаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.

Бола тарбиясида оилангиз, синфингиз ёки мактабингизни бошқалардан ажратиб турадиган қандай усули ёки хусусияти бор, деб ўйлайсиз? Уни бошқалар билан ўртоқлашинг!

Танлов шарти: ўз тажрибангизни ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг.

Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган тажриба муаллифи 1 июнь куни аниқланади.

ЎҚИНГ: Болангиз смартфондан бош кўтармаяптими? Айб сизнинг даромадингизда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!