1 мартдан тадбиркорлар ҳам йўлларда радар ва камералар ўрната оладилар

  •   DiMaX
  •  155
  •  01.03.2021 11:58

1 мартдан тадбиркорлар ҳам йўлларда радар ва камералар ўрната оладилар

Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳам йўлларга камера ва радарлар ўрнатиши мумкин бўлиши ҳақида биз ўтган йилнинг декабрида ёзган эдик. Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу амалиёт бугундан – 1 мартдан бошланмоқда.

ЎҚИНГ: Фейкларга алданманг: Тошкент кўчаларидаги уч оёқли камералар нималарни кузатмоқда?

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

- Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

- Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатилади.

ЎҚИНГ: Йўлда радар борми? Унда бу ҳақда Waze орқали хабар беринг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!