1 мартдан телекоммуникация хизматлари нархлари ўзгармоқда!

  •   DiMaX
  •  3808
  •  13.02.2019 16:23

1 мартдан телекоммуникация хизматлари нархлари ўзгармоқда!

2019 йил 1 мартдан 125-1/1-сонли «Телекоммуникация универсал хизматлари тарифларининг чегара даражалари» прейскурантига мувофиқ белгиланадиган телекоммуникация универсал хизматлари тарифлари ўзгаради. Бу ҳақида «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ўз расмий сайти орқали маълум қилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлашгани сезилмаганининг сабаби айтилди

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ шаҳар ва қишлоқ телефон тармоғи абонентлари асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови миқдори оширилди. Шу қаторда, телефон алоқаси хизмати учун абонент тўлови ва вақтбай тўлов тизими учун ҳисоб-китоб тизими соддалаштирилди ва кечки вақт ҳамда дам олиш (шанба, якшанба, байрам) кунлари маҳаллий ва шаҳарлараро телефон тармоқларига амалга ошириладиган қўнғироқлар учун пасайтирилган коэффициентлар бекор қилинди.

Бундан ташқари, хонадонлар телефони ва меҳмонхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўрнатилган телефонлардан кредитга тақдим этиладиган сўзлашувларда ҳар бир сўзлашув учун устама миқдоридаги тўлов ҳақи бекор қилинди.

Бошқа универсал хизматлар тарифлари олдинги ҳолида сақланган.

Таъкидлаш лозимки, телефон тармоғига улаш учун рўйхатга олиш тўлови ва телефондан фойдаланишдаги тўловларга ўрнатилган имтиёзлар ўз кучини сақлаб қолади.

«Ўзбектелеком» АК ижтимоий масъул компания сифатида, айниқса, аҳолига энг арзон тарифлар бўйича шаҳар ва қишлоқ телефон тармоғи учун илгаридагидек хизматлар кўрсатади.

«Ўзбектелеком» АК замонавий ва арзон телекоммуникация хизматларини кўрсатишга интилади. Компаниянинг тариф сиёсати доим абонентлар манфаатини кўзлаши ва Ўзбекистонимизнинг барча минтақалари аҳолиси учун арзон хизматлари билан ажралиб туради. Бутун мамлакат ягона тариф бўйича – дақиқаси 12 сўм!

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар нархи 90 сўмдан 12 сўмга тушади!

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 10 сентябрдан тўққиз хонали рақамлаш тизимига ўтиш ва «шаҳарлараро телефон алоқаси» хизматларини соддалаштириш муносабати билан маҳаллий ва шаҳарлараро алоқа хизматлари учун масофага боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрнатилган лимитда ойига 180 дақиқадан ортиқ сўзлашувнинг ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқаси учун 12 сўм миқдорида ягона тариф белгиланган.

Илгари «шаҳарлараро телефон алоқаси» учун тарифлар масофага боғлиқ ҳолда сўзлашувнинг ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқаси учун 40-90 сўм оралиғидаги нарх билан белгиланган.

Ўзгартирилган тарифлар ҳақида янада тўлиқ маълумот билан эса мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!