1 майдан барча оператор ва провайдерлар учун интернет хизматлари 30 фоизгача арзонлашмоқда

  •   DiMaX
  •  2324
  •  22.04.2021 09:00

1 майдан барча оператор ва провайдерлар учун интернет хизматлари 30 фоизгача арзонлашмоқда

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси томонидан мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан барча учун хизмат нархини арзонлаштириш, ҳар тоифадаги абонентлар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дейилади UZTELECOM расмий сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: 25 майгача «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олишингиз мумкин!

Хусусан, жорий йил 1 майдан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20 фоизгача (32 минг сўм) арзонлаштирилиши кутилмоқда. Мазкур хизмат нархи сўнгги 3 йил ичида 7,5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилгангини кўрсатмоқда.

2020 йил якунида IP-транспорт хизматлари бўйича «Маълумотларни узатиш магистрал ва мультсервис тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида «Ўзбектелеком» АК томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 2 баробарга, туман марказларигача эса 4 баробарга оширилган. Мазкур лойиҳа бўйича ишларнинг асосий қисми якунланганлиги муносабати билан, 2021 йил 1 январдан IP-транспорт хизматларининг нархини 2 баробарга арзонлаштирилган эди.

2021 йил 1 майдан ушбу хизматнинг жорий нархи яна 30% га арзонлаштирилмоқда.

Бу ўз навбатида оператор ва провайдерларнинг республикамизнинг чекка ҳудудларида фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 230 мамлакат орасида 21-ўринда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!