1 МБ учун 1 сўм тўланг!

1 МБ учун 1 сўм тўланг!

Beeline Uzbekistan оператори ўзининг янги OSON 1 тарифини тақдим этди. Тарифда ойига 40 минг сўм тўлаб, ойига чексиз* қўнғироқларга эга бўлиш мумкин. 1 МБ ва 1 SMS учун 1 сўм тўлаш кифоя!

Тарифга ўтиш учун ҳисобда камида 40,250 сўм бўлиши керак. Тарифга ўтиш бепул. Тарифга уланиш учун *2*01# USSD сўровидан фойдаланинг.

Эътибор беринг: абонент тўлови Ўзбекистон бўйлаб фақат чексиз қўнғироқларни ўз ичига олади. Абонент тўлови ундирилгандан сўнг интернетдан фойдаланиш ёки SMS юбориш 1 сўмдан тарифланади.

Абонент тўловини ечиб олиш учун маблағ етишмаган тақдирда ҳисоб-китоб 1 МБ, дақиқа ва SMS учун 100 сўмдан тарификация қилинади.

* Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларининг технологик чеклови абонент тўлови ечилган кундан бошлаб ойига 45 000 дақиқани ташкил этади. Қўнғироқлар бир ой давомида ушбу тариф бўйича лимитдан ошса, Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар дақиқаси нархи 1 сўмдан ҳисобланади. Чексиз қўнғироқлар ҳисоб-китоби 1 та абонентга белгиланади, конферент-алоқа вақтидаги гуруҳ қўнғироқларини ҳисобга олмайди. Тариф режа бўйича берилган дақиқалар лимити тугаганидан сўнг, Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқлари дақиқаси 1 сўм нархланади.

Тариф ҳақида батафсил маълумот мана бу ҳаволада.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.