«1 минутга» қўнғироқ қилувчиларга телефон бериб турманг!

  •   DiMaX
  •  2540
  •  31.12.2020 17:32

«1 минутга» қўнғироқ қилувчиларга телефон бериб турманг!

Фирибгарлар фойдаланадиган усул ва воситалар турлича. Кимдир катта фойдани ваъда қилса, бошқаси битта уйни беш-олти кишига сотади, айримлар автомашина билан боғлиқ қаллобликларнинг устаси саналади, яна кимдир... Демоқчи бўлганимиз – фирибгарларда ҳам қайсидир маънода «ихтисослашув» бор, деб ёзади Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

ЎҚИНГ: Ҳуқуқбузарликлар энди дронлар ёрдамида аниқланади

Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи 18 ёшли М.А. уяли алоқа воситасини «1 минутга» телефон қилиш учун олиб, қайтариб бермасликнинг уддасидан чиқадиганлардан. У мазкур йўл билан Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи Ш.М.га тегишли уяли алоқа воситасини олиб кетди.

Айни услубда вилоятнинг Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи С.С.нинг уяли алоқа воситасига ҳам эга чиққан.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Гулистон марказидаги чорраҳада рақсга тушган ТикТокерлар 4 суткага қамалди