1 ноябргача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларини арзонроқ ва совғаси билан олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1710
  •  26.10.2020 14:55

1 ноябргача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларини арзонроқ ва совғаси билан олиш мумкин!

Xiaomi компанияси Хэллоуин кунига бағишлаб ўзининг Россиядаги онлайн дўконида акция эълон қилди. Унинг доирасида шу йилнинг 1 ноябри, Москва вақти билан соат 23:59 гача турли маҳсулотларни анча арзонга олса бўлади.

ЎҚИНГ: Opera ишга чақиряпти: икки ҳафта интернет кавлаб ўтирганга 8000 евро маош!

«Распродажа на Хэллоуин» деб номланувчи ушбу акция пайтида 4 минг рублгача чегирмалар, айрим товарлар харидида совғалар кўзда тутилган. Шунингдек, баъзи гаджетларга эълон қилинадиган чегирмаларга харидорлар таъсир кўрсата оладилар – унга қанча кўп лайк қўйилса, чегирма ҳажми шунча ортиб боради.

Нафақат смартфонлар, балки Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотлар – ақлли тарози, телевизор, чангютгич, скутер, роутер ва ҳоказолар учун ҳам чегирмалар белгиланган.

ЎҚИНГ: Redmi 10X ўта арзонлашди, чунки... тез кунларда Redmi Note X чиқади!

Баъзи смартфонлар харидида эса турли аксессуарлар: рюкзаклар, 20000 мА/соатгача бўлган повербанклар, симсиз қулоқчин ва ақлли билагузуклар ҳадя тарзида қўшиб берилади.

Хулласи калом, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra’дан зўр, лекин ундан арзон Redmi K30S: тақдимот ва савдога чиқиш куни аниқ!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.