1-синфга электрон шаклда рўйхатдан ўтиш: шошилинг, 7 кун қолди!

  •   DiMaX
  •  740
  •  29.06.2021 14:21

1-синфга электрон шаклда рўйхатдан ўтиш: шошилинг, 7 кун қолди!

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганидан хабарингиз бор. Ушбу тартиб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят марказларидаги шаҳарларда амалга оширилмоқда.

ЎҚИНГ: Абитуриентлар диққатига: онлайн рўйхатдан ўтинг!

Бунинг учун, ота-оналар яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги жойлашган мактабга фарзандларини жойлаштириш учун my.maktab.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Электрон рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 5 июль куни (шу куни ҳам ишлайди) якунланади.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали 40 мингга яқин ота-оналардан фарзандларини 1-синфга жойлаштириш бўйича аризалар келиб тушди.

Электрон рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотларни @mymaktab_uz Telegram-канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!