1-синфга онлайн қaбул тизими ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  2865
  •  16.06.2021 13:42

1-синфга онлайн қaбул тизими ишга тушди!

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди. Бу тўғрида Халқ таълими вазирлиги ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилмоқда.

ЎҚИНГ: 24/7 онлайн бўлишни истаганлар учун ажойиб янгилик!

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz Telegram-канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!