1 терабайтлик илк microSD-карта сотувга чиқди – нақ битта iPhone нархида!

  •   DiMaX
  •  1231
  •  16.05.2019 16:24

1 терабайтлик илк microSD-карта сотувга чиқди – нақ битта iPhone нархида!

Маълумотларни сақловчи қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган SanDisk компанияси 1 терабайт ҳажмли microSD-карта тайёрлаган эди. Android Police нашри хабарига кўра, энди уни сотувга чиқаришди.

ЎҚИНГ: CES 2019 кўргазмасида SanDisk нақ 4 терабайтлик USB-флешка тақдим этди!

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, янгича хотира картасида маълумотларни ўқиш тезлиги сониясига 160 мегабайтга, унга маълумот ёзиш тезлиги эса 90 МБ/сонияга етади. Хотира картасининг «A2» даражасида баҳоланиши эса унга ўрнатилган иловаларнинг барқарор ишлашидан далолатдир.

Оддий смартфон фойдаланувчиси учун бир терабайтлик қўшимча хотира ортиқчалик қилса керак. Лекин Nintendo Switch каби ўйин консоллари эгаларига, шунингдек, фильмларни сифатли 4K-форматида кўчириб олиб қўйиб, ўзига қулай пайтда томоша қилувчиларга бу microSD-карта асқотиши мумкин.

Шунга яраша, SanDisk ушбу microSD-картасини анчагина қимматга баҳолаган – нақ 450 АҚШ доллари! Бу эса купертиноликларнинг ҳамёнбоп смартфонлари – iPhone 6S (сотиб олиш) ёки iPhone SE нархига тахминан тенгдир. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли флешкаларни 66 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.