1 январдан Беларусда 4G технологияси ишлайди

1 январдан Беларусда 4G технологияси ишлайди

Бу ҳақда мамлакат алоқа ва ахборотлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Шедко телевидение орқали билдирди.

“Ҳозирда 4G технологияси тест режимида ишламоқда. 1 январдан бошлаб сиз ва биз ундан фойдаланишимиз мумкин”, – деди у. У ахборот-телекоммуникация технологиялари тараққиёти даражаси бўйича бугун етакчи давлатлардан ортда қолаётган Беларусь мавқеини ўнглаб олишига ишонч билдирди. “Ҳозирча, 5G ваъда қилолмайман, аммо ўнйиллик охирида ушбу технологияни жорий қилиш тайёргарликларини бошлаймиз”, – деди Дмитрий Шедко.

Жамоат транспортида бу технология пайо бўлиши ҳақида тўхталаётиб “бунинг техник имконияти борлиги, яқин кунларда бу масалани ҳал қилиш йўлида қарор қабул қилиниши”ни айтиб ўтди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!