1 январдан «Қўриқлаш Сервис» жорий қилинади ва хонадонларда қўриқлаш воситалари ўрнатилади

1 январдан «Қўриқлаш Сервис» жорий қилинади ва хонадонларда қўриқлаш воситалари ўрнатилади

2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Президент “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда lex.uz маълум қилди.

Қарорга кўра:

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши қурашиш тизимига «Хавфсиз хонадон» консепцияси жорий этилади;
  • 2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади;
  • ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси таркибида асосий фаолият йўналиши кўриқлов техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўлган «Қўриқлаш Сервис» ДУК ташкил этилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига фойдаланиш учун бериладиган кўриқлов техник воситаларини ўрнатиш ва бепул техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш ички ишлар органлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Валюта айирбошлаш шохобчаси эндиликда видео кузатув камералари билан ҳам жиҳозланади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!