10 декабрда Redmi ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган маҳсулотларини тақдим этяпти!

  •   DiMaX
  •  2283
  •  29.11.2019 15:20

10 декабрда Redmi ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган маҳсулотларини тақдим этяпти!

Xiaomi корпорацияси арзон смартфонлар туркумини Redmi бренди сифатида алоҳида қилиб ажратгач, у бошқа турларда ҳам маҳсулотлар чиқармоқда. Жумладан, ушбу бренд остида кир ювиш машинаси, повербанк, қулоқчин, ноутбук ҳамда телевизор ҳам намойиш қилинган.

ЎҚИНГ: Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Xiaomi Group вице-президенти ҳамда Redmi бренди бош директори Лу Вейбинг (Lu Weibing) ўзининг янги интервьюсида компаниянинг навбадаги маҳсулотлари ҳақида сўз очди. Унинг сўзларига кўра, Redmi’нинг навбатдаги тур маҳсулотлари – маршрутизатор (роутер) ҳамда интеллектуал колонкалар бўлади.

Ушбу гаджетларнинг техник хусусиятлари ҳозирча номаълум, аммо Лу Вейбинг улардан биринчилари жудаям тез орада тақдим этилишини айтган. Аниқроғи – улар кейинги ойнинг ўнинчи санасида, Redmi K30 смартфони билан бирга намойиш этилади.

Айтиш керакки, Xiaomi ўша тадбирда яна Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларини ҳам тақдим этиши кутилмоқда. Улар билан бирга намойиш қилинадиган роутер ва «ақлли» карнай, Redmi анъаналарига кўра, ўз рақибларидан анча арзон бўлишига шубҳа йўқ. Бироқ уларнинг Хитойдан ташқарида сотувга чиқиши номаълум; Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ҳар хил русумлардаги роутерларни ва колонкаларни ҳозироқ харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!