10 декабрда Xiaomi нафақат Redmi K30, балки Pocophone F2 ва Mi Mix 4’ни ҳам тақдим этиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  913
  •  27.11.2019 17:24

10 декабрда Xiaomi нафақат Redmi K30, балки Pocophone F2 ва Mi Mix 4’ни ҳам тақдим этиши мумкин!

Redmi K30 флагманининг икки хил – 5G тармоқларида ишлай олувчи ва бу стандартни қўлламайдиган вариантларда 10 декабрь куни тақдим этилиши маълум бўлган эди. Xiaomi компаниясининг ушбу матбуот анжуманига бағишлаб тайёрлаган янги реклама постерида эса бошқа гаджетлар номлари ҳам бор!

ЎҚИНГ: Xiaomi 5G смартфони 66 ваттда қувватланади

Янги тизерда тескари саноқ акс эттирилган ва бошқа туркумлардаги Xiaomi смартфонлари ҳам тилга олинган. Жумладан, 4 рақами остида Mix бренди кўрсатилган, бу Mi Mix 4 флагманига ишора қилаётир. Redmi K30 моделини ифодалаш учун 3 рақами фонида Redmi бренди турибди. 2 рақамининг орқасида Pocophone бренди акс этгани эса Pocophone F2 ҳамёнбоп флагманини билдиради.

Лекин кузатувчилар ушбу гаджетларнинг барчаси 10 декабрда намойиш этилмайди, деган фикрни илгари суришмоқда. Афтидан, Redmi K30 тақдимотига бағишланган тадбирда қолган иккита флагманнинг расмий намойиш саналари айтилса керак.

Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг иккита арзон флагмани рекорд ўрнатди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!