10 сентябргача ушбу стратегия ўйинини бепул олиб улгуринг (+видео)

  •   DiMaX
  •  791
  •  05.09.2020 13:58

10 сентябргача ушбу стратегия ўйинини бепул олиб улгуринг (+видео)

 Ubisoft компанияси қизиқарли The Division ўйинини 8 сентябргача текинга улашаётгани ҳақида ёзган эдик. Энди эса Epic Games ўзининг онлайн дўконида оммабоп стратегия ўйинларидан бирини бепул беряпти.

ЎҚИНГ: Машҳур стратегия ўйини iPhone ва Android-смартфонларга чиқяпти: видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхати

Геймерларга туҳфа этилаётган Into The Breach номли ушбу ўйин 2018 ҳамда 2019 йилларда бир нечта номинациялар билан мукофотланган. Бу – қадам-бақадам стратегия турига мансуб ўйин бўлиб, геймер унда улкан жанговар машиналар отрядини бошқариши ва улар воситасида Ерни гигант махлуқлардан ҳимоя қилиши керак бўлади.

Геймплей худди шахмат тахтасидаги каби 8х8 форматидаги ландшафт хариталарида кечувчи жанглар туркумидан иборат. Ҳар бир жангда бешта юриш мавжуд; унда тинч аҳоли яшириниб олган электростанцияларнинг йўқ қилинишига йўл қўймаслик ва қўшимча топшириқларни бажариш талаб этилади.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Into The Breach хариталарида ғолиб бўлиб, ўйинчи репутация очколари тўплайди, улар эвазига эса қўшимча қуроллар харид қилиш, машиналарни яхшилаш ҳамда улар учун пилотларни таклиф этиш мумкин. Пилотлар душманларни йўқ қилишда тажриба орттириб боради ва бу билан нафақат ўз машинасига, балки бутун гуруҳга ҳам бонус имкониятларини тақдим этади.

Геймер шу тариқа турлича ландшафтга эга бўлган бешта оролни душманлардан тозалагач, бешинчи оролда – якуний олишувда буткул ғалаба учун курашади.

Epic Games Store дўконидан Into The Breach ўйинини бепул олиб қўйиш учун мана бу ҳавола орқали ўтасиз. Ёдда тутинг: унинг текин тарқатилиш вақти 10 сентябрда тугайди, лекин шунгача олиб қўйсангиз, кейин исталган пайт бепул ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!