10 йилда интернет тезлиги қанча ошди ва Ўзбекистондаги ҳолат қандай? (Speedtest рейтинги)

  •   DiMaX
  •  1561
  •  15.06.2020 11:55

10 йилда интернет тезлиги қанча ошди ва Ўзбекистондаги ҳолат қандай? (Speedtest рейтинги)

Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сервиси сўнгги ўн йилликда мобил ва стационар (симли) интернет тезлиги қанчалик ўсганини эълон қилди. Унда айни дамда Ўзбекистондаги интернет тезлиги кўрсаткичлари ҳам акс этган.

ЎҚИНГ: Speedtest: Ўзбекистонда пандемия вақтида симли ва мобил интернет тезлиги ошди

Охирги ўн йил ичида айрим ммлакатларда ўртача интернет тезлиги ўн каррагача ўсган. Масалан, Жанубий Кореяда бу кўрсаткич 2010 йили атиги 13 Мбит/сония бўлган, ҳозирда эса 120,1 Мбит/сонияга етган.

Кўриб турганингиздек, ҳозир дунё бўйича мобил интернетнинг ўртача тезлиги 30.89 Мбит/сония, стационар интернет тезлиги эса 74.74 Мбит/сонияни ташкил этаётир.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Ҳозир симли интернет тезлиги бўйича Сингапур биринчи ўринда – нақ 198,46 Мбит/сония! Мобил интернет эса Жанубий Кореяда энг тезкор – 88,01 Мбит/сония.

Юқоридаги скриншотда чапда – мобил, ўнгда – стационар интернетнинг ўртача тезлиги бўйича энг илғор мамлакатлар рейтинги келтирилган. Дарвоқе, рейтингдаги кўрсаткичлар 2020 йилнинг апрель ойидаги ҳолатни акс эттиради.

ЎҚИНГ: Бутун сайёрага интернет тарқатувчи Starlink сайтида аллақачон уланишга ариза беришингиз мумкин!

Кучли ўнлик кўрсаткичлари олдида Ўзбекистондаги интернет тезлиги, юмшоқроқ қилиб айтганда, ўта ғариб кўринади:

Юртимиз мобил интернет тезлиги бўйича 9,68 Мбит/сониялик кўрсаткич билан 133-ўринда бўлса, симли интернет борасида 94-поғонани эгаллаган – 25,88 Мбит/сония.

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!